Географик номлар, топонимлар – Ер юзасидаги географик обектларнинг атоқли номлари. Топонимлар орасида

  • ҳудудлар номи – хоронимлар (Осиё, Мовароуннаҳр, Оролбўйи),
  • сув – гидронимлар (Орол денгизи, Амударё),
  • релеф – оронимлар (Заркоса тоғи, Қамчиқ довони),
  • аҳоли турар жойлари – ойконимлар (Тошкент шаҳри, Самарқанд шаҳри, Гўзалкент қишлоғи) ва бошқа номлар фарқ қилинади.

Географик номлар вужудга келган вақти, қайси тилга мансублиги, мазмуни ва тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилгани ҳолда жуда барқарордир. Географик номларда географик шароитлар, тарих, тил, маданият, сивилизация ва бошқа омиллар акс этган бўлади. Географик номларни топонимика тадқиқ қилади.[1][2]

Манбалар

  1. ↑ О'зМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Ҳасанов Ҳ. Ҳ., Ер тили, Т., 1977; Ҳасанов Ҳ. Ҳ.., Ўрта Осиё жой номлари тарихидан, Т., 1965; Қораев С, Географик номлар маъноси, Т., 1978.