Васса, тоқи — ўзбек меъморлигида синчкор биноларда кенг қўлланиладиган қурилиш материали. В. оқтол ғўлаларидан тайёрланиб, бинолар шифтига қўиилган тўсин (болор)лар устига зич терилади. Тўсинларининг устига В.лар терилгач, устидан бўйра ёки бордон ёпилади. В.лар, баъзан оҳак билан оқартирилади ёки ранг-баранг бўёқлар билан бўялиб, гуллар ишланади. Вассажуфт иморат — тўсинларига В.лар териб ишланган бино.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил