Торажлар — Индонезиядаги (Сулавеси о.нинг марказий қисми) халклар гурухи (саданглар, посо, коро, палу ва бошқалар). 1,5 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Индонез тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, сунний мусулмонлар ва христианпротестантлар. Асосий машғулоти — деҳқончилик, буйволлар боқиш.