Торбурун маймунлар, эски дунё маймунлари (Cатарҳина) — одамсимон приматлар гуруҳи. Қазилма қолдиқлари неоген даври — тўртламчи даврнинг 2ярмидан бошлаб Шарқий ярим шарда маълум. 4 оила: мартишкасимонлар, гиббонсимонлар, понгидлар ва гоминидларга бўлинади. 100 га яқин тури бор. Торбурун маймунлар (йўғон гавдалилардан ташқари) бурун бўшлиғи тўсиғи тор, бурун тешиклари ўзаро яқинлашган ва пастга қараган. Жун қоплами ва танасининг айрим киемлари баъзан рангли. Бош мияси яхши ривожланган. Дарахтда ва ерда яшайди. Ўсимликхўр ёки ҳаммахўр.

Оила ёки туда бўлиб ҳаёт кечиради. Кўпчилик турлари тутқунликка тез кўникади.