Torf sanoati

Торф саноати - торф қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва исте`молчига етказиб беришдан иборат. Торф о`симликларни чала парчаланиши натижасида ботқоқларда кислород миқдори кам бо`лган шароитда ҳосил бо`ладиган тог` жинси. Табиий ҳолда жуда катта намликка эга (88—94 фоиз). Торф конлари асосан текисликларда ко`проқ тарқалган. Торф ёқилг`и мақсадларида, қишлоқ хо`жалигида, қурилиш материали сифатида ишлатилади. Келажакда кимё саноатида хом ашё сифатида ишлатиш ко`зда тутилмоқда.
Жаҳондаги торф конлари захираларининг 2/3 қисми Россияга то`г`ри келади (138 млрд тонна қуруқ торф) ва асосан игна баргли о`рмонлар худудида тарқалган. Торф конлари захирасининг қолган 1/3 қисми Скандинавия давлатларига, Полша, Германия, Ирландия, Канада, Индонезия, Эстония, Янги Зеландия ва бошқа давлатларга то`гри келади. Торфнинг иссиқлик бериш коэффисиэнти 3000—4000 калория. Агар торфни коксга айлантирилса, ёки ундан брикетлар тайёрланса, ёқилг`ининг сифати ошади. Уни газга айлантириш ҳам мумкин. Торфдан олинадиган газ саноатнинг металлургия, машинасозлик, ойнасозлик ва бошқа тармоқларида ишлатилади. Бир тонна торфдан олинган газ 220 кг нефтга тенгдир
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |