Torii
Тории - синтоизмда худоларнинг муқаддас йўли сифатида кўрилиб, тирик ва марҳумлар оламини ажратиб турувчи восита деб ҳисобланади. Шу сабабли ҳам синто ибодатхонаси (сандо)га олиб борувчи йўлга бир неча тории жойлаштириладики, бу билан синтоистлар ўз динлари ибодатхонасини бошқалардан ажратиб кўрсатувчи жиҳатини намоён этмоқчи бўладилар. Агар сандо бир неча ториидан иборат бўлган тақдирда, унинг биринчиси “ичи но тории” - “илк дарвоза”, ибодатхонага энг яқини “ни но тории” - “кейинги дарвоза” деб аталади.Ториининг келиб чиқиши нома’лум бўлиб, бу мавзу бўйича бир неча назариялар мавжуд ва уларнинг ҳеч бири аниқ исботга эга эмас. Тарихчилар фикрича, рамзий дарвозадан фойдаланиш ан’анаси Осиё қит’аси, жумладан, Ҳиндистон, Хитой, Таиланд, Кореяда кенг тарқалган ва бу ан’ана вақти вақти билан қўшни ҳудудлар бўйлаб трансформасия бўлиб турган. Масалан, тарихчилар “тории култи” Марказий Ҳиндистондаги Санчи монастирида ўрнатилган торана дарвозасидан келиб чиққанлигини та’кидлашади. Бу назарияга кўра, торана илк маротаба Шингон буддизми асосчиси Кукаи томонидан хома маросимини ўтказиш учун муқаддас жойни белгилаш мақсадида фойдаланилган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 370.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |