Torjok
Торжок – Россиянинг Твер вилоятидаги шаҳар. Торжок туманининг маъмурий маркази вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳар (округ) ҳисобланади[1].
Торжок Торжок | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 57°02′00″Н 34°58′00″Э / 57.03333°Н 34.96667°Э | |
| Мамлакат | Россия |
| Аҳолиси | 41 116 (2 021) |
| Миллий таркиб | руслар, украинлар |
| Конфессиявий таркиб | православ |
| Телефон коди | +7 48251 |
| Почта индекс(лар)и | 172000—172011 |
|
| |
Торжок Россиянинг жанубий вилоятларидан Новгород ва Санкт-Петербургга яқин жойлашган йирик савдо шаҳри. ХВ асрнинг ўрталарига қадар Новгород Республикасининг чегара шаҳри бўлган.
Шаҳарда ХВИИ–ХИХ асрларнинг меъморий ёдгорликлари, жумладан, турар-жой бинолари, черковлар, Борисоглебский ва Тирилиш монастирлари сақланиб қолган. Полиграфия саноати ва ёнғинга қарши ускуналар ишлаб чиқариш ривожланган. Аҳолиси 41 116 кишини ташкил этади (2021-йил ҳолатига).
Географияси
Торжок Россиянинг Европа қисмида, Твердан 63 км шимоли-ғарбда, Валдай тоғининг этакларида, Волганинг чап ирмоғи бўлган Тверца дарёсининг иккала қирғоғида жойлашган. Шаҳарнинг майдони 58,8 км². Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 165 м[2].
Твер Торжокдан 64 километр жануби-шарқда, Москва эса 239 километр узоқликда жойлашган. Торжок темир йўл станцияси Ржев, Лихославл ва Соблагога йўналишлар кесишмаси билан уланган.
Торжок шаҳри Торжок туманининг маркази ҳисобланади.
Шаҳар Тверца дарёси кесиб ўтиши натижасида 2 қисмга бўлинган.
Тарихи
Торжок Россиянинг энг қадимги шаҳарларидан бири. Торжок номининг келиб чиқиш даври аниқ эмас. Тахминларга кўра шаҳарга Х-ХИ асрлар охирида Новгород савдогарлари томонидан асос солинган. Буни археологик қазишмалар натижалари тасдиқлайди.
Аҳолиси
2020-йилги Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра шаҳар аҳолиси сони бўйича Россия Федерациясининг 1119 та шаҳарлари орасида 369-ўринда эди.
Иқтисодиёти
Электроника саноати ривожланган. „Россия темир йўллари“ ОАЖ локомотив хўжалиги бош бошқармасининг лойиҳа-қурилиш бюросининг филиали Торжокда жойлашган[3].
Манбалар
- ↑ „Устав города Торжок“ (деадлинк). 2016-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
- ↑ „История города“. Официальный сайт администрации города Торжка. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Пожтехника - огнетушители, пожарная и коммунальная техника“. 2021-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.