Tork
Торк (уз, ғуз) — Марказий Осиёлик ўғузлар қабила уюшмасидан ажраб чиқиб, Волгабўйи ва Жанубий Рус даштларига бориб жойлашган кўчманчи туркий қабила.
Рус йилномаларида торки (турклар) деб юритилган ушбу қабила номи Византия манбаларида уз шаклида учрайди. Шунингдек, рус йилномаларида торклар "черниэ клобуки" ("қора қалпоқлилар") тарзида ҳам тилга олинади. Торклар 860—870-йилларда Волгабўйи, Жанубий Рус даштларида ҳукмрон бўлган туркий печенегларни (бижанақларни) енгиб уларнинг ўрнини эгаллайди ва Киев Руси давлатига катта таҳлика туғдиради. ИХ аср охирларида улар Дон дарёсидан Днепргача чўзилган Қора денгиз бўйидаги кенг даштларни эгаллайди. Баъзан торк хонлари Киев Руси билан иттифоқчиликда қўшни қабилаларга қарши ҳарбий юришларда қатнашган. Жумладан, княз Владимир И билан биргаликда 985-йил Волга булғорларига қарши жангда иштирок этганликлари рус йилномаларида қайд этилади. 1036-йилда печенегларнинг енгилиб, Жанубий Россия даштларидан чекинишларида торкларнинг хизмати катта бўлади. 1048-йилдан бошлаб эса торкларнинг бир қисми Киев Русининг иттифоқчиси сифатида Киев атрофларига кўчган. Бироқ, рус князлари бирлашиб, торкларни бу ердан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлади. 1060-йил тўсатдан уюштирилган ҳужум натижасида мағлубиятга учраган торклар ғарбга чекинади. Баъзи Византия тарихчилари уларнинг 600 минг киши бўлганлигини қайд этади. торклар 1065-йилда Византия ва Дунай булгорлари қаршилигини синдириб, Дунай дарёсини кечиб ўтади ва Болқондаги Тракия ва Македонияни талон-торож қилиб, Салоники ва Пелопоннесгача етиб боради. Лекин, ўша пайтда юз берган қаттиқ совуқдан қирилган торклар устига-устак печенегларнинг ҳужумлари натижасида катта йўқотишга учрайди. Бир қисм торклар 1068-йил Венгрияга қарши ҳаракат қиладилар. Ортиқ сиёсий куч сифатида аҳамиятини йўқотган торкларнинг бир қисми Византия қўшинига олинади. Улар қисман Болқонда турли жойларга тарқаладилар, бир қисми эса Жанубий Русга қайтиб, Киев атрофида жойлашади. Улар бу ерда асрлар давомида славянлашиб кетади. Шарқий Европада торк этноними билан боғлиқ кўплаб жой номлари сақланиб қолган. Жумладан, Торчев, Торческ шаҳарлари, Торки, Торчин, Торчицў, Торков, Торкин қишлоқлари, Торч, Торча ирмоқлари ва шунга ўхшаш бошқа жой номлари торк (турк) қабиласи билан алоқадордир.
Торкларнинг бир қисми Марказий Осиёда қолиб (улар бу ерда уз деб юритилади), бу ердаги бир неча туркий халқлар шаклланишида иштирок этади. Жумладан, улар ўзбек халқи этник шаклланишида қатнашиб, кейинги асрларгача ўз этник номини сақлаб қолади. Хусусан, уз этноними "92 ўзбек уруғи" рўйхатидан жой олган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида (Қашқадарё, Самарқанд) уз уруғи вакиллари яшайдиган қишлоқлар вужудга келган. Уларнинг асосий қисми ҳозир Қарши чўлининг Кўкдала, Ўтамайли, Хушали, Шўрбозор, Хардури, Алотун каби қишлоқларда яшайди[манба керак]. Улар ўзларини маҳаллий тилда "тўрт даҳа из" деб атайди. Чунки улар бир отанинг 4 та ўғлидан[манба керак].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |