Toro fonusi
Торо фонуси - синтоийлик ибодатхонасида жойлашган тош, дарахт, чинни ва металлдан ясалган фонус. Синтоийлик ибодатхонаси жиҳозларидан бири бўлган мазкур тош лампанинг архитектураси Хитой архитектурасидан олинган бўлиб, аввалига фақатгина буддавийлик ибодатхонасида фойдаланилган. Хеян (794-1185) ҳукмронлик қилган даврдан бошлаб, ушбу фонус синтоийлик ибодатхонасида қурила бошлаган. Мазкур фонуснинг аксарияти тошдан ясалгани учун, у тош лампа деб, ҳам аталади. Синтоийликда ибодат, ан’ана ва маросимларни бажаришда ибодатхона ҳудудида жойлашган фонусларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида ёқиб қўйилади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 373.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |