Torob tepa
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
Асрларга юз тутиб келаётган Бухоройи шариф ўзининг номини археологик қазилмалари ҳамда ёдгорликлари билан дунёга танитиб келмоқда. Шундай ёдгорликлардан бири — Тороб тепадир. Тороб тепа — Бухоро вилояти Жондор туманидаги Тороб қишлоғида жойлашган. Тепалик айни шу қишлоқ номидан олиниб, ёдгорлик қишлоқнинг ғарбида жойлашган.
| Тороб тепа | |
|---|---|
Тороб | |
| Муқобил номлари | Тороб тепа |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | меъморий ёдгорлик |
| Тури | тоқ |
| Манзили | Жондор |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | ИВ-В аср |
| Қурилиши тугаган | ХИХ аср |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, пахса |
| Сизе | 10 |
Тарихи
Қишлоқ ҳақидаги илк ма`лумотлар Абдул Карим Ас-Сам`онийнинг "ал-Ансоб" китобида: " Тороб — Бухоро қишлоқларидан бо`либ, Хунбун (хумин) қишлог`и яқинида жойлашган" – деб тилга олинган. Тороб со`зи-ариқнинг кичрайган, торайган жойи деган ма`ноларини билдиради. Бу қишлоқда Маҳмуд Таробий туг`илган ва 1938-йил Маҳмуд Таробий қо`зг`олони бошланган. Тороб тепа ушбу ҳаракатнинг пайдо бўлган жойи сифатида алоҳида шухрат қозонган. ХВИ асрда Тороб туман маркази саналиб, Хайробод тумани, қумли чо`л ва Зарафшон билан чегарадош бўлган.
Архитектура хусусиятлари
Ёдгорлик уч қисмдан — йирик тўртбурчак тархга эга бўлган шимолдан жанубга қараб чўзилган қал`а ва иккита алоҳида - алоҳида жойлашган турар жой - массивларидан иборат. Тепаликнинг асоси 200х125 метр, устки қисми 170х85 метр ва баландлиги 10 метрни ташкил қилади. Қал`анинг шарқий қисмида масжид жойлашган. Масжиднинг атрофи пахса девор билан ўралган. Иккинчи қисм турар жой — массиви тўғри бурчакли тарихга эга бўлиб узунлиги 200 метр, эни эса 60-100 метрни ташкил қилади. Баландлиги 4 метрга етади. Қал`адан тахминан 80 метр шимолга қараб учинчи қисм турар жой -массиви жойлашган. Ғарбдан — шарққа қараб чўзилган бу жой 270 метр узунлик 3 метр баландликка эга. Қадимда тороб атрофида аҳоли жуда жич жойлашган. Мавжуд маълумотларга қараганда ушбу тарихий жой ИВ-В асрларда қад ростлаб, ХИВ асрга қадар фаолият кўрсатган.
Тадқиқотлар
Ушбу ёдгорлик ўрни ва тузилиши жиҳатидан дастлаб 1937-йилда ЎзССР Тарих ва археология институти экспедисияси раҳбари В. А. Шишкин эътиборини тортди. В. А. Шишкин 1937-йилда қўрғоннинг тепа қисми қалин қатламининг йўқлиги сабабли унинг ҳаттоки тахминан қадимийлик даражасини аниқлаш мушкуллигини таъкидлайди. Археологик қазишмалар жараёнида керамика кам учрайди ва хронологияси ВИ – ВИИИ асрларга тўғри келиши мумкин деган хулосага келади. Сақланиб қолинган даражаси ва осон кузатиладиган кўчаларни инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, қал’а бир — икки асрлар олдин тарк этилган. Унинг хулосаларига қараганда 1937 йилда Тороб тепа деворлари қисман пахсадан, қисман хом ғиштдан бўлиб, ўша вақтда улар жуда яхши сақланган. Қал’а дарвозалари шарқий томонда жойлашган. Улардан узоқ бўлмаган жойда айвонли масжид бўлиб, нисбатдан янги (ХИХ аср). Ҳозирги кунда ушбу масжид диний маросимлар ўтказиш мақсадида янгидан қурилган. Масжид олдида аҳамияциз ярим вайрона бинолар, унинг ортида эса “Ходжа Тороб” мозори бор.
Қизиқ фактлар
Бу тепалик ҳар томондан ботқоқлик пасттекислик билан ўралган ва шўрланган лой тупроқдан иборат. Қазилган хандакларга қарамасдан бу пасттекисликда дренаж канали ҳозирда мавжуд бўлсада ер ости сувлари ер сатҳидан 1,5-2 метр чуқурликда жойлашган.
Яна қаранг
Ёдгорлик мустақиллик йилларида ҳам Ўзбекистон ФА Археология институти (Ҳозирги Ўзбекистон ФА Миллий археология маркази) ходимлари томонидан бир неча бор тадқиқ этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги № 849 сонли „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк об’ектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида“ қарорида Тороб қўрғони маданий мерос об’екти сифатида рўйхатга олинган.
Манбалар
Ҳамроев „Бухородаги Тороб тепа ҳақида эшитганмисиз?“ (о`збек) (23 ноябр 2021-йил). Қаралди: 2023-йил 8-июл. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |