Торондошлар (Полйгонаcеаэ) -икки уруғпаллалилар синфига мансуб ўт, бута ва яримбута ўсимликлар оиласи. Барглари кетма-кет ўрнашган, текис қиррали. Гуллари, асосан, икки, баъзан, бир жинсли, майда, тўпгули шингилсимон, бошоқсимон. Гулқўрғони 3—6 бўлакчали бир ёки икки қават. Чангчиси 3—9 та, уруғчиси 2—4 устунчали. Меваси — уч қиррали ёнғоқча. 30—35 туркуми, 1000 тури маълум. Ўрта Осиёда 7 туркуми бор. Ҳаммасининг таркибида таннин мавжуд (мас., торон, отқулоқ ва ровоч).