Toru Ivatani
Тору Иватани (японча: 岩谷 徹, Иватани Тору, 1955-йил, 25-январда туғилган) карерасининг катта қисмини Намcо компанияда ўтказган япон видео дизайнери ҳисобланади. У Паc-Ман ўйини (1980) яратувчиси сифатида танилган.
| Тору Иватани | |
|---|---|
| 岩谷徹 | |
| Таваллуди |
Тору Иватани Андоза:25-январ, 1955-йил |
| Касби | Видео ўйин дизайнери |
| Мукофотлари | CЕДЕC Аwардс — Спеcиал Аwард[д] (2015) |
Ёшлик
Иватани 1955-йил 25-январда Япониянинг Токио шаҳридаги Мегуро ҳудудида туғилган. Отаси Япония радиоэшиттириш корпорациясига муҳандис бўлиб ишга киргач, у оиласи билан Япониянинг Тоҳоку вилоятига кўчиб ўтди. Бу пайтда Тору бўғчага борар эди. Мактабни тамомлагандан сўнг, Иватани Токиога қайтиб келди ва Токио Метрополитан Университетининг ўрта мактабини, Токаи университети муҳандислик факултетини тамомлаган. Иватани дастурлаш ёки график дизайн бўйича ҳеч қандай расмий таълимсиз компютерда мустақил равишда ўрганган[1]. У тез-тез мактаб дарсликларига турли мангалар чизишни ёқтирган, унинг фикрича, бу унинг ўйинларидаги персонажлар дизайнига катта таъсир кўрсатган[2].
Карера
1977-йил 22 ёшида Иватани Намcо видеоўйинларини ишлаб чиқарувчи япон компаниясига ишга киради. У компания жамоасига қўшилишидан олдин, Намcо компанияси Нолан Бушнелл асос солган Атари Инc.компаниясининг Япония бўлимини сотиб олган ва уларга компаниянинг кўплаб ўйинларини, масалан, Бреакоутни бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган эди. Бу Намcо учун мисли кўрилмаган муваффақият бўлди ва улар учун ўйинлар яратиш учун бошқа компанияларга ишониш ўрнига, ўзларининг шахсий видеоўйинларини ишлаб чиқаришга катта замин яратди. Иватани ушбу компаниянинг айнан видеоўйинлар ишлаб чиқиш бўлимига ишга киради. У дастлаб пинбол машиналарини яратмоқчи эди, аммо Намcо раҳбарлари патент билан боғлиқ муаммолар туфайли бу гўяни рад этишади. Аммо Иватанига пинбол концепциясига асосланган видеоўйинни яратишга рухсат берилади. Иватани дастурчи Шигеичи Ишимура билан биргаликда 1978-йилда Геэ Беэ -ўйинини яратди. Ўйин компанияга кутилганидек муваффақият олиб келмаган бўлса-да, Геэ Беэ Намcо-га аста-секин кенгайиб бораётган видеоўйинлар бозорида ўз ўрнини топишига ёрдам берди. Иватани дизайнер сифатида ушбу ўйиннинг давоми ҳисобланган Бомб Беэ ва Cутиэ Қ лар чиқарилади(1979).
1979-йил охирига келиб, Иватани видеоўйинлар саноатидан ҳафсаласи пир бўлди ва бозор фақат " Спаcе Инвадерс " каби зўравон „уруш“ ўйинлари ва Понг каби спорт ўйинларидан фойдаланишни тарғиб қилади, деган тўхтамга келди. У овқатланиш концепциясига асосланган, ёқимли, ранг-баранг персонаж дизайни ва тушунарли қоидалари билан аёлларга ёқадиган видеоўйинни яратишга қарор қилди. Тўққиз ходимдан иборат кичик жамоа билан ишлаган Иватани Паc-Ман ни яратди (1980-йил 22-майда синовдан ўтказилди ва июл ойида Японияда ва октябр ойида Шимолий Америкада чиқарилди). Ушбу ўйин Японияда ўртача муваффақият қозонди (Намcо компаниясининг ўз Галахианидан ўзиб кетган бўлса-да), Паc-Ман Шимолий Америкада мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди ва тезда 100 000 дан ортиқ аркада бирликларини сотди ва энг кўп сотилган ва ўз даврининг энг кўп даромад келтирувчи аркада ўйинига айланди. Ўшандан бери Паc-Ман Намcо-нинг барча даврлардаги энг муваффақиятли видеоўйини ва компаниянинг имзосига айланди. Катта муваффақиятдан сўнг, Иватани компания маъмуриятини назорат қилиш учун мас’ул лавозимга кўтарилди. Паc-Ман муваффақиятига қарамай, Иватанининг ҳеч қандай бонус олмади ёки маоши ўзгартирмади[3]. Аммо Иватани компанияни маош камлиги ёки бонуслар йўқлиги сабабли тарк этди деган миш-мишларни доим инкор этади.
Иватани 1983-йилда болалигида ўйнаган ўйинига асосланган эгизак таёқли бошқотирма Либбле Раббле лойиҳасини ишлаб чиқди. Иватани Либбле Раббле ўзининг севимли ўйини эканлигини таъкидлайди. У, шунингдек, Намcо-нинг кўплаб аркада ўйинлари, жумладан Раллй-Х, Галага, Поле Поситион, Ридге Раcер ва Тиме Cрисис учун продюсер бўлиб ишлаган. 2005-йил апрел ойидан бошлаб Осака Санъат университетида ташриф буюрувчи профессор сифатида „Персонаж дизайнини ўрганиш“ фанидан дарс берди. Иватани 2007-йилнинг март ойида Токио Политехника Университетида маърузачи бўлиш учун Намcони тарк этди[4]. Иватани Намcога 2007-йилда Хбох 360 учун Паc-Ман Чампионшип Эдитион- ни ишлаб чиқиш учун қайтди ва у ишлаб чиқадиган сўнгги ўйин бўлишини айтди[5].
2010-йил 3-июн куни Ўйинлар фестивалида Иватани Гиннеснинг рекордлар китобидан Паc-Ман бўйича дунё бўйлаб энг кўп „танга билан бошқариладиган аркада машиналари“ ўрнатилганлиги ҳақидаги сертификат қабул қилиб олди: 293.822. Рекорд 2005-йилда ўрнатилди ва Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилди: Гамер’с Эдитион 2008 [6].
Ишлари
| Номи | Чиқарилган йили | Вазифаси |
|---|---|---|
| Беэ | 1978-йил | Дизайнер |
| Cутиэ Қ | 1979-йил | Дизайнер |
| Паc-Ман | 1980-йил | Дизайнер |
| Раллй-Х | 1980-йил | Продюсер |
| Галага | 1981-йил | Продюсер |
| Поле позитион | 1982-йил | Продюсер |
| Супер Паc-Ман | 1982-йил | Дизайнер |
| Поле позитион ИИ | 1983-йил | Продюсер |
| Либбле Раббле | 1983-йил | Дизайнер |
| Паc-Ланд | 1984-йил | Продюсер |
| Паc-Маниа | 1987-йил | Директор |
| Қуэстер | 1987-йил | Продюсер |
| Ридге Раcер | 1993-йил | Продюсер |
| Тиме cрисис | 1995-йил | Продюсер |
| Паc-Ман чампионшип Эдитион | 2007-йил | Лойиҳа раҳбари |
Адабиётлар
- Иwатани, Тору. Паккуман но Гēму Гаку Нйūмон. Энтер Браин, 2005-09-17. ИСБН 978-4757717527.
- Иwатани, Тору. Гēму но Рйūги. Оҳта Боокс, 2012-06-21. ИСБН 978-4778313265.
Ҳаволалар
- ↑ „Тору Иwатани, 1986 Паc-Ман Десигнер | Программерс Ат Wорк“ (2010-йил 29-ноябр). Қаралди: 2015-йил 25-июл.
- ↑ Коҳлер, Чрис. Поwер-Уп: Ҳоw Жапанесе Видео Гамес Гаве тҳе Wорлд ан Эхтра Лифе, 2016 — 52-бет.
- ↑ Пфеффер. „Эхcлусиве: Паc-Ман Cреатор Спеакс!“. ВҲ-1 (2007-йил 6-июн). Қаралди: 2007-йил 7-июн.
- ↑ Wйман, Wалт. „Паc-Ман cреатор леавес Намcо Бандаи фор счоол“. ГамеСпот (2006-йил 10-июл). 2006-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 31-июл.
- ↑ Рансом-Wилей, Жамес. „Часинг пеллец: Паc-Ман триэс то маке ҳисторй агаин“. Жойстиқ (2007-йил 7-июн). 2014-йил 18-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Мüллер. „Паc-Ман wерелдреcорд беклонкен эн ҳет ҳеле верҳаал“ (нл). НГ-Гамер (2010-йил 3-июн). 2011-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
- Тору Иватани ИМДбда
- Детаилед Тору Иwатани биограпҳй ат ПАC-МАН Мусеум
- Қ&А: Паc-Ман Cреатор Рефлеcц он 30 Еарс оф Дот-Эатинг ат Wиред.cом