Oʻzbekiston milliy universiteti
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) — Ўзбекистондаги энг йирик олий ўқув юрти ва илмий текшириш марказларидан бири; Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги биринчи университет. 1918-йил Туркистон халқ университети сифатида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Туркистон халқ университети 1920-йилдан Туркистон давлат университети, 1923-йилдан Ўрта Осиё давлат университети (САГУ), 1960-йилдан Тошкент давлат университети деб номланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йил 28-январдаги фармонига[2] мувофиқ, университетга миллий университет мақоми берилди ва у ҳозирги номи билан аталди. 1995-йил Мирзо Улуғбек номи берилган[3].
Халқаро номи |
Натионал университй оф Узбекистан |
|---|---|
| Тури | Университет |
| Асос солинган санаси | 1918-йил |
| Ректори | Ин'ом Маджидов |
| Факултетлар | 16 |
| Талабалари | 33 930 [1] |
| Бакалавриат | 4 йил |
| Магистратура | 2 йил |
| Аспирантура | 3 йил |
| Докторантура | 3 йил |
| Манзили |
Тошкент-100174, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон |
| Веб-сайти | ҳттп://www.нуу.уз/ |
Тарихи

Ташкил қилиниши
ХХ асрнинг бошларида Тошкент ва Туркистон ўлкасининг жадал ривожланиши ҳамда Тошкент ва Самарқанддаги гимназиялар, Тошкент Реал билим юрти ёки Тошкент шаҳридаги ўқитувчилар семинарияси ва бошқа ўрта таълим муассасаларини битирган ўқимишли одамлар сонининг кўпайиши муносабати билан бу ерда олий ўқув юрти — вақтнинг энг юқори талабларига жавоб берадиган университетни очиш масаласи кескин кўтарилди.
Тайёргарлик ишлари ҳам жамоатчилик, ҳам вилоят маъмурияти томонидан амалга оширилди. Тошкентдаги университетни очиш учун смета ва бошқа зарур ҳужжатлар 1914-йилга тайёрланган. Бироқ, биринчи жаҳон уруши бу режаларга тўсқинлик қилди.
Шунга қарамай, минтақада олий ўқув юртини очиш зарурияти сақланиб қолди. Шунинг учун 1917-йил 15-22-ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон Советларининг ИИИ минтақавий қурултойи бу ерда олий ўқув юртини очишга қарор қилди. 1918-йил 17-феврал куни Тошкент олий таълим иштиёқмандлари жамиятининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг таркибига рус географик ва техник жамиятлари Туркистон бўлимлари, Тошкент табиацҳунослар ва шифокорлар жамияти, Тошкент педагогика ва юридик жамиятлари, Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти, мусулмон ўқитувчилари жамияти, политехника курслари ҳамда ўлкашунослик ўқитувчилари уюшмаси вакиллари киради.
Олий таълим иштиёқмандлари жамиятининг аъзолари математик В. И. Романовский, шифокорлар А. П. Шилов ва М. И. Слоним, агроном Р. Р. Шредер, меъмор Г. М. Варичевский ва бошқалар каби таниқли олимлар эди. М. И. Сосновский раис этиб сайланди.
Халқ университети

1918-йил 9-март куни Туркистон ўлкасининг ХКК миллий университетини халқ таълими комиссарлигига бўйсуниш билан ташкил этишга қарор қилди. Университетга ҳарбий мактаб биноси ва буюк княз Н. К. Романов саройи берилди. Ташкилий харажатлар учун 2 миллион рубл ажратилди. Ушбу қарор 1918-йил 16 мартдаги Туркистон Давлат қўмитаси буйруғи билан эълон қилинди.
1918-йил 11-март куни Туркистон университети кенгаши тузилди, 1918-йил 5-апрел куни кенгаш мажлисида унинг раҳбарлари сайланди. Университет директори илгари Петроград гимназияларидан бирининг ўқитувчиси ва олий хотин-қизлар курсларининг хусусий доценти сифатида ишлаган таниқли халқ таълими ходими А. В. Попов эди. Директор ўринбосари энг йирик агроном Рихард Рихардович Шредер этиб сайланди.
Шундан сўнг, университетга ўқиш истагини билдирганларни қабул қилиш бошланди. 1918-йил 21-апрел куни Туркистон халқ университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб бу ерда ўқиган талабалар сони 1200 киши эди.
Таъкидлаш жоизки, Туркистон халқ университети ташкил топганининг дастлабки даврида олий таълим муассасаси эмас эди. У турли хил таълим ва маърифий муассасаларни бирлаштирган ўзига хос ўқув комбинати эди. У университет типидаги факултетларни ўз ичига олган: табиий-математик, қишлоқ хўжалиги, техник, ижтимоий-иқтисодий ва адабий-фалсафий (1918-йил кузидан бошлаб тарихий-филологик, педагогика, жумладан, педология ва психология) ва турли курслар: электромонтёрлар, ўрмон техниклари, ер-сув қўмиталари ўқитувчилари, автомобил ишлари, темир йўл, чизмалар, кооператив, педагогик, хорижий тиллар, мактабгача таълим, кесиш ва тикиш, поябзал ишлар ва бошқалар. Университетдаги курсларни тинглашга барча хоҳловчиларга, уларнинг таълим даражасидан қатъи назар, рухсат берилди. Яъни, айрим ҳолларда, табиатан университет курслари ўрта касб-ҳунар таълим муассасаларига яқинлашди.
1961-1969-йилларда Ўзбекистон миллий университети Марказий Осиё муассасалари ўртасида замонавий таълим тизимида биринчи ўринни эгаллади ва Совет Иттифоқининг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бирига айланди. Кўплаб Марказий Осиё миллий университетлари Ўзбекистон миллий университети базасида ташкил этилган, жумладан, Абай номидаги Қозоғистон Миллий педагогика университети (1925), Тожикистон олий педагогика институти (1932) ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги институти (1931), шуниндек, айрим маълумотларга кўра Қирғиз миллий университети ташкил этилишига ҳам асос бўлган.
Кейинги йиллар
Туркистон университетида тиббиёт, физика-математика, ижтимоий-иқтисодий (ижтимоий фанлар), тарих-филология, техника, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий факултетлар бўлиб, уларда 2969 талаба ўқиган. Ишчи ва деҳқонларни, айниқса, маҳаллий миллат вакилларини университетга киришга тайёрлаш мақсадида унинг ҳузуридаги ишчилар факултети муҳим рол ўйнади. Университет йилдан йилга кенгайиб борди. 1924-йил „Ижтимоий фанлар“ факултети асосида „Маҳаллий хўжалик ва ҳуқуқ“ факултети тузилди. Баъзи факултетлар бирлаштирилди, айрим факултетларда бир қанча бўлим ва кафедралар очилди. Университет мамлакатда Ўрта Осиё ва Қозоғистон учун кадрлар тайёрлашнинг асосий марказига айланди. Ўзбек зиёлиларининг таркиб топишида муҳим рол ўйнади. 20-йилларнинг 2-ярмидан университетда илмий текшириш ишларига алоҳида аҳамият берилди. 1929-йил аспирантура очилди. Университет олимлари томонидан халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган кашфиётлар қилинди. Хусусан, 1928-йил университет олими П. Б. Грабовский И. Ф. Белянский билан биргаликда электрон нур ёрдамида ҳаракатдаги тасвирни бир жойдан бошқа жойга узатадиган ва қабул қиладиган „радиотелефот“ аппаратини яратдилар. 1928-йилдан университет факултетлари асосида мустақил тармоқли институтлар, жумладан, Ўрта Осиё пахтачилик институти, Ўрта Осиё пахтачилик ва ирригация политехника институти (ҳозирги Тошкент ирригация ва мелиорация институти), Ўрта Осиё тиббиёт институти, Тожикистон қишлоқ хўжалиги институти, Тожикистон агрономия ва педагогика институти, Туркманистон зооветеринария институти, Ўрта Осиё ирригация муҳандислари ва техниклари институти, Ўрта Осиё геология қидирув институти, Ўрта Осиё индустриал институти (ҳозирги Тошкент техника университети), Ўрта Осиё ипакчилик институти, Ўрта Осиё молия иқтисод институти (ҳозирги Тошкент иқтисодиёт университети) ва бошқа институт ҳамда илмий текшириш муассасалари таркиб топди. 1931-йил университетда биология, техника, физика-математика ва ишчи факултетлари ишлади. 1935-йил тарих, тупроқшунослик, геология ҳамда география факултетлари ташкил топди. 1938-йил сиртқи бўлим очилди. Иккинчи жаҳон уруши (1939—1945)дан олдинги даврда университет ўқитувчилар таркиби университетни тугатган миллий кадрлар (Т. Н. Қори Ниёзий, Т. З. Зоҳидов, Т. А. Соримсоқов, О. С. Содиқов ва бошқалар) ҳисобига кенгайди. 1941-йил ноябрда Ўзбекистон Давлат Университети (ҳозирги Самарқанд университети) САГУга қўшилди (1945-йил яна ажралиб чиқди). Филология (1942), шарқ (1944), география (1945), геология-тупроқшунослик (1945) факултетлари ташкил этилди. 1943-йил апрелда аспирантура кенгайтирилиб, докторантура очилди. Университет олимлари 1943-йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ташкил топиши ва ривожланишида асосий рол ўйнадилар. Кейинги йилларда университет фаолияти янада кенгайди, ўқув жараёнлари такомиллашди ва илмий тадқиқотларлар юксалди. 1991-йил шарқ ва юридик факултетлари негизида Тошкент шарқшунослик институти ва Тошкент юридик институти ташкил топди. Университетда 14 та факултет (физика, механика-математика, кимё, биология-тупроқшунослик, география, геология, ўзбек филологияси, хорижий филология, журналистика, тарих, фалсафа, ижтимоий-сиёсий фанлар, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик), факултет мақомидаги тиллар маркази, тайёрлов бўлими, 102 та кафедра, Амалий физика илмий текшириш институти, Олий педагогика институти, Амалий экология ва табиатдан унумли фойдаланиш илмий текшириш бўлими, ботаника боғи, 16 та илмий лаборатория ва миллий қадриятлар маркази фаолият кўрсатади. Шунингдек, ўқув, ўқув-услубий, аспирантура, маркетинг, ички назорат ва мониторинг, режа-молия, ҳисоб, ходимлар бўлимлари, магистратура маркази, бош муҳандис хизмати ва бошқалар мавжуд. Университетда 3 миллиондан ортиқ асарга эга 14 та кутубхона (улардан 13 таси факултетлар қошида) фаолият кўрсатади. Кутубхонада тошбосма ва нодир қўлёзмалар фонди бор.
Университет 34 та таълим йўналиши бўйича бакалаврлар, 108 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди. 68 та мутахассислик бўйича аспирантура, 20 та мутахассислик бўйича докторантура мавжуд. 2005-йил 164 та аспирант, 16 та докторант, 127 та тадқиқотчи илмий текшириш олиб борди, 14 та ихтисослашган кенгаш (9 та докторлик ва 5 та номзодлик) 30 та мутахассислик бўйича фаолият кўрсатади. 2004-2005-ўқув йили университетда 10 250 та талаба таълим олди, 1059 та профессор-ўқитувчи, жумладан, 136 та фан доктори ва профессор, 387 та фан номзоди ва доцент ишлади. Университет профессор ўқитувчилари орасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари (А. А. Абдуваҳобов, Ж. А. Азимов, Т. А. Азларов, Ш. А. Алимов, Ш. А. Аюпов, Т. Н. Долимов, Т. Ж. Жўраев, Т. С. Йўлдошбоев, А. Т. Мамадалимов, Ж. А. Мусаев, М. М. Мусахонов, А. Р. Муҳаммаджонов, Т. М. Мўминов, Н. А. Парпиев, С. Ш. Рашидова, М. Салоҳиддинов, Ш. И.Солиҳов, Н. Й. Сотимов, Б. О. Тошмуҳамедов, С. Ш. Шермуҳамедов ва бошқалар) бор. Университетда муҳим фан тармоқлари бўйича илмий мактаб ва йўналишлар яратилди. Хусусан, университет олимларининг математика ва механика (В. И. Романовский, Т. А. Саримсоқов, С. Ҳ. Сирожиддинов, Ш. Қ. Фармонов, Т. А. Азларов, М. С. Салоҳиддинов, А. С. Садуллаэв, Ш. А. Аюпов, Ш. О. Алимов, М. Т. Ўрозбоев, А. Бегматов), физика (С. В. Стародубсев, О. Холмуҳамедов, Ш. Отажонов, С. У. Умаров, Р. Х. Маллин), кимё (О. С. Содиқов, Р. Тиллаев, К. С. Аҳмедов, Ў. Н. Мусаев, С. Ш. Рашидова, Ш. Т. Толипов), биология (Й. П. Коровин, Т. З. Зоҳидов, А. Т. Тўлаганов, А. Ваҳобов), тупроқшунослик ва агрокимё (С. Н. Рижов, Х. А. Абдуллаев), биокимё ва биофизика (Й. Х. Тўрақулов), баланд тоғларни ўзлаштириш (И. А. Райкова), генетика (Ж. А. Мусаев), геология (А. С. Уклонский, О. И. Исломов, Т. Н. Долимов), география (Л. Н. Корженевский, А. Солиев, З. М. Акрамов, Ҳ. Ҳ. Ҳасанов), фалсафа (А. Т. Аюпов, К. С. Содиқов, Э. Юсупов, С. Шермуҳамедов, Ж. М. Бобоев, И. Раҳимов), тарих (В. В. Бартолд, А. А. Семёнов), ҳуқуқшунослик (Ҳ. С. Сулаймонова, О. Э. Эшонов, Ш. З. Ўразаев), шарқшунослик (Ш. Шомуҳамедов), филология (Ғ. К. Каримов, О. Шарафиддинов, С. Д. Долимов, А. Ғ.Ғуломов, Л. П. Қаюмов, Б. Қосимов, У. Норматов, А. Абдуазизов, Ш. Раҳматуллаев), психология (Э. Ғозиев), социология (Н. Алиқориев) соҳасидаги тадқиқотлари машҳур.
Университет ташкил топгандан бери 110 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланди (2005). Университетда таниқли шоир ва ёзувчилардан Ойбек, М. Авезов, А. Қаҳҳор, А. Мухтор, П. Қодиров, О. Ёқубов, Ў. Ҳошимов, Ўзбекистон Қаҳрамонлари О. Шарафиддинов, А. Орипов, Э. Воҳидов ва бошқалар ўқиган.
Университетда „Ўзбекистон миллий университети хабарлари“ журнали (1997) ва „Миллий университет“ газетаси (1918) чиқади. Университет ўз босмахонасига эга бўлиб, унда ҳар йили профессор ва ўқитувчиларнинг 100 дан ортиқ илмий асар ва ўқув-услубий адабиётлари нашр этилади.
Университетда 2025-йил 26-июн ҳолатига кўра 34 мингдан ортиқ талаба, магистр, аспирант ва докторантлар таҳсил олмоқда.
Ректорлари
- 1918-1918 — Мунавварқори Абдурашидхон ўғли
- 1918-1918 — Алексей Василевич Попов
- 1918-1919 — Глеб Никанорович Чердансев
- 1919-1920 — Николай Димо
- 1920-1921 — Андрей Федорович Солкин
- 1921-1926 — Абрам Лвович Бродский
- 1926-1927 — А. А. Знаменский
- 1927-1930 — Борис Григоревич Городецкий[4]
- 1930-1931 — М. А. Сегал
- 1931-1931 — М. Г. Антропов
- 1931-1932 — Н. М. Муродов
- 1932-1933 — Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий
- 1933-1936 — Василий Яковлевич Яроцкий
- 1936-1942 — С. Д. Муравейский
- 1942-1943 — Султон Умаров
- 1943-1944 — Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов
- 1944-1945 — Й. Э. Велиев
- 1945-1950 — Султон Умаров
- 1950-1952 — Теша Зоҳидов
- 1952-1958 — Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов
- 1958-1966 — Содиқов Обид Содиқович
- 1966-1971 — Саʻди Сирожиддинов
- 1971-1983 — Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов
- 1983-1987 — Саʻди Сирожиддинов
- 1987-1990 — Алимов Шавкат Орифжонович
- 1990-1992 — Юсупов Эркин
- 1992-1996 — Тўхтамурод Жўраев
- 1996-2004 — Тўрабек Долимов
- 2004-2006 — Р. Р. Ашуров
- 2006-2017 — Ғофуржон Исроилович Мухамедов[5][6]
- 2017-2021 — Авазжон Раҳимович Мараҳимов
- 2021-ҳ.в. — Ином Уришевич Маджидов
Академиклар
| Т/р | Ф. И. Ш | Факултети |
| 1 | Сатторов Жўрақул Сатторович | Биология |
| 2 | Азимов Жалолиддин Азимович | Биология |
| 3 | Аюпов Шавкат | Математика |
| 4 | Алимов Шавкат Арифжанович | Математика |
| 5 | Фармонов Шокир Қосимович | Математика |
| 6 | Муқимов Комил | Физика |
| 7 | Азимбой Саъдуллаев | Математика |
Факултетлар
- Математика
- Амалий математика ва интеллектуал технологиялар
- Физика
- Биология
- Экология
- Кимё
- Хорижий филология
- Иқтисодиёт
- Ижтимоий фанлар
- Журналистика
- Тарих
- География ва геоахборот тизимлари
- Геология ва муҳандислик геологияси
- Гидрометеорология
- Таэквондо ва спорт фаолияти
- Ўзбек филологияси
- Ўзбек-Исроил қўшма факултети
Бакалавр йўналишлари
Кундузги
| # | Шифр | Таълим йўналиши номи |
|---|---|---|
| 1 | 5111400 | Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили |
| 2 | 5111600 | Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими |
| 3 | 5120101 | Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили |
| 4 | 5120112 | Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили |
| 5 | 5120113 | Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили |
| 6 | 5120114 | Филология ва тилларни ўқитиш: франсуз тили |
| 7 | 5120201 | Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили |
| 8 | 5120202 | Таржима назарияси ва амалиёти: немис тили |
| 9 | 5120203 | Таржима назарияси ва амалиёти: франсуз тили |
| 10 | 5120300 | Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) |
| 11 | 5120400 | Археология |
| 12 | 5120500 | Фалсафа |
| 13 | 5121300 | Тарих ва экскурсия-ўлкашунослик иши |
| 14 | 5121400 | Антропология ва этнология |
| 15 | 5130100 | Математика |
| 16 | 5130200 | Амалий математика ва информатика |
| 17 | 5140100 | Биология (турлари бўйича) |
| 18 | 5140200 | Физика |
| 19 | 5140300 | Механика |
| 20 | 5140400 | Астрономия |
| 21 | 5140500 | Кимё |
| 22 | 5140600 | География |
| 23 | 5140700 | Гидрометеорология |
| 24 | 5140800 | Геология |
| 25 | 5140900 | Геофизика |
| 26 | 5141100 | Гидрология (тармоқлар бўйича) |
| 27 | 5141200 | Геокимё |
| 28 | 5141300 | Нефт ва газ кимёси |
| 29 | 5141400 | Полимер ва композицион материаллар кимёси |
| 30 | 5141500 | Биотиббиёт физикаси |
| 31 | 5141600 | Фойдали қазилма конларини баҳолаш ва геомоделлаштириш |
| 32 | 5141800 | Табиий ва физиологик фаол бирикмалар кимёси |
| 33 | 5210100 | Социология |
| 34 | 5210203 | Психология: амалий психология |
| 35 | 5210204 | Психология: оила психологияси |
| 36 | 5210205 | Психология: ёшлар психологияси |
| 37 | 5220300 | Архившунослик |
| 38 | 5230100 | Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 39 | 5231700 | Кадрлар менежменти |
| 40 | 5232200 | Эконометрика |
| 41 | 5232300 | Минтақавий иқтисодиёт |
| 42 | 5311500 | Геодезия, картография ва кадастр (функсиялари бўйича) |
| 43 | 5330100 | Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти |
| 44 | 5330200 | Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 45 | 5330300 | Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича) |
| 46 | 5410100 | Агрокимё ва агротупроқшунослик |
| 47 | 5520101 | Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) |
| 48 | 5520102 | Ижтимоий иш (оила ва болалар билан ишлаш) |
| 49 | 5610700 | Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш |
| 50 | 5630100 | Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 51 | 60420100 | Юриспруденсия |
Сиртқи
| # | Шифр | Таълим йўналиши номи |
|---|---|---|
| 1 | 5111600 | Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими |
| 2 | 5120101 | Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили |
| 3 | 5120300 | Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) |
| 4 | 5120500 | Фалсафа |
| 5 | 5140100 | Биология (турлари бўйича) |
| 6 | 5140600 | География |
| 7 | 5140800 | Геология |
| 8 | 5210100 | Социология |
| 9 | 5210203 | Психология: амалий психология |
| 10 | 5220300 | Архившунослик |
| 11 | 5230100 | Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 12 | 5231700 | Кадрлар менежменти |
| 13 | 5311500 | Геодезия, картография ва кадастр (функсиялари бўйича) |
| 14 | 5330200 | Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 15 | 5410100 | Агрокимё ва агротупроқшунослик |
| 16 | 5520102 | Ижтимоий иш (оила ва болалар билан ишлаш) |
| 17 | 5610700 | Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш |
| 18 | 5630100 | Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
Кечки
| # | Шифр | Таълим йўналиши номи |
|---|---|---|
| 1 | 5120101 | Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили |
| 2 | 5120112 | Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили |
| 3 | 5120400 | Археология |
| 4 | 5130100 | Математика |
| 5 | 5130200 | Амалий математика ва информатика |
| 6 | 5140200 | Физика |
| 7 | 5140500 | Кимё |
| 8 | 5330200 | Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
Магистратура йўналишлари
| # | Шифр | Таълим йўналиши номи |
|---|---|---|
| 1 | 5А111601 | Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) |
| 2 | 5А120101 | Адабиёцҳунослик: рус адабиёти |
| 3 | 5А120101 | Адабиёцҳунослик: ўзбек адабиёти |
| 4 | 5А120102 | Лингвистика: рус тили |
| 5 | 5А120102 | Лингвистика: инглиз тили |
| 6 | 5А120102 | Лингвистика: франсуз тили |
| 7 | 5А120102 | Лингвистика: немис тили |
| 8 | 5А120102 | Лингвистика: ўзбек тили |
| 9 | 5А120106 | Компютер лингвистикаси |
| 10 | 5А120201 | Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик (тиллар бўйича) |
| 11 | 5А120302 | Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича) |
| 12 | 5А120303 | Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви |
| 13 | 5А120304 | Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (мамлакатлар бўйича) |
| 14 | 5А120401 | Археология |
| 15 | 5А120501 | Фалсафа (соҳалар бўйича) |
| 16 | 5А121401 | Этнография, этнология ва антропология |
| 17 | 5А130101 | Математика (йўналишлар бўйича) |
| 18 | 5А130102 | Математик иқтисодиёт |
| 19 | 5А130103 | Актуар ва молиявий математика |
| 20 | 5А130201 | Амалий математика (соҳалар бўйича) |
| 21 | 5А140101 | Биология (фан йўналиши бўйича) |
| 22 | 5А140102 | Микробиология ва вирусология |
| 23 | 5А140103 | Биофизика ва биокимё |
| 24 | 5А140104 | Биотехнология |
| 25 | 5А140201 | Физика (йўналишлар бўйича) |
| 26 | 5А140202 | Ядро физикаси ва ядро технологиялари (қўллаш соҳалари бўйича) |
| 27 | 5А140204 | Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси |
| 28 | 5А140205 | Яримўтказгичлар физикаси |
| 29 | 5А140301 | Механика ва математик моделлаштириш |
| 30 | 5А140401 | Астрономия (тадқиқот йўналиши бўйича) |
| 31 | 5А140501 | Кимё (фан йўналиши бўйича) |
| 32 | 5А140502 | Радиокимё |
| 33 | 5А140503 | Нефт ва газ кимёси ва технологияси |
| 34 | 5А140602 | География (ўрганиш обекти бўйича) |
| 35 | 5А140603 | Амалий география (соҳалар бўйича) |
| 36 | 5А140701 | Метеорология, иқлимшунослик, агрометеорология (фаолият турлари бўйича) |
| 37 | 5А140702 | Гидрометеорология (фаолият тури бўйича) |
| 38 | 5А140703 | Иқлим ўзгариши ва иқлимий хатарларни баҳолаш |
| 39 | 5А140801 | Геология (фаолият турлари бўйича) |
| 40 | 5А140802 | Геологик съёмка ва фойдали қазилмалар конларини қидириш |
| 41 | 5А140805 | Геофизика, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари |
| 42 | 5А140808 | Геокимё, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геокимёвий усуллари |
| 43 | 5А140810 | Минералогия ва кристаллография |
| 44 | 5А140806 | Сейсмология ва сейсмометрия |
| 45 | 5А141001 | Тупроқшунослик (тадқиқот тури бўйича) |
| 46 | 5А141002 | Экспериментал агрокимё |
| 47 | 5А141101 | Гидрология (ўрганиш обектлари бўйича) |
| 48 | 5А141102 | Гидрогеология (ўрганиш обекти бўйича) |
| 49 | 5А210101 | Социология (йўналишлар бўйича) |
| 50 | 5А210101 | Социология (оммавий коммуникациялар социологияси) |
| 51 | 5А210102 | Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги |
| 52 | 5А210201 | Психология (фаолият турлари бўйича) |
| 53 | 5А210201 | Психология (оилавий муносабатлар психологияси) |
| 54 | 5А210201 | Психология (ижтимоий психология) |
| 55 | 5А220301 | Ҳужжатчилик, ҳужжацҳунослик ва архившунослик |
| 56 | 5А230102 | Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 57 | 5А230103 | Макроиқтисодиёт |
| 58 | 5А231601 | Инсон ресурсларини бошқариш |
| 59 | 5А232201 | Эконометрика |
| 60 | 5А311502 | Геодезия ва картография (функсиялари бўйича) |
| 61 | 5А311701 | Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (кон турлари бўйича) |
| 62 | 5А313401 | Геодезия ва геоинформатика |
| 63 | 5А320101 | Материалшунослик ва материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) |
| 64 | 5А330101 | Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича) |
| 65 | 5А330201 | Компютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
| 66 | 5А330204 | Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) |
| 67 | 5А330301 | Криптография ва криптоанализ (йўналишлар бўйича) |
| 68 | 5А330302 | Ахборот хавфсизлиги (йўналишлар бўйича) |
| 69 | 5А520101 | Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) |
| 70 | 5А520101 | Ижтимоий иш (ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) |
| 71 | 5А630102 | Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
Манбалар
- ↑ „О'зМУ университети ҳақида“. Қаралди: 2024-йил 3-июл.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2000-йил 1-феврал сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Тошкент Давлат университетига "Ўзбекистон Миллий университети" мақомини бериш тўғрисида" Фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ „Мирзо Улуг’бек Ҳақида“. www.савол-жавоб.cом. Савол-Жавоб.cом сайти. Қаралди: 17-январ 2023-йил.
- ↑ ГОРОДЕЦКИЙ Борис Григоревич
- ↑ Миллий университет раҳбарлари, 2019-11-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-11-03
- ↑ „Ректоры и деканы факультетов Ташкентского университета“.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |