Toshdaraxt
Тошдарахт, қатранғи, туғдона (Cелтис Л.) — қайрағочдошлар оиласига мансуб барг тўкадиган, доим яшил дарахтлар туркуми. Бўйи 10 м дан ошади. Шохлари қўнғир ёки қизғишқўнғир. Барг пластинкаси тухумсимон, тишли, юзасида 3 та томири бор, уз. 3—7 см, эни 2—4 см. Гуллари кўримсиз, полигам, гулкосаси оддий, 5 бўлакли. Меваси — данакча, қўнғир ёки тилларанг. Апрелда гуллаб, сентабрда уруғлайди. Шимолий ва Жанубий ярим шарларнинг тропик ва қурғоқчил минтақаларида 50 га яқин тури маълум. 2 тури — Кавказ Т.и (C. cауcасиcа Wилд.), бўйи 20 м ча, барги кулрангяшил, момиқли, Кавказ ва Ўрта Осиёда усади; силлиқ Т. (C. глабрата) — бўйи 4–6 м, Қрим ва Кавказнинг тошли қуруқ қояларида тарқалган. Асосан, тоғлардаги йирик ва чағир тошли ёнбағирларда ўсади. Т. кўкаламзорлаштириш учун экилади. Меваси ейилади, ёш барги молларга берилади, пўстлоғидан ошловчи моддалар олинади. Ёғочи қаттиқ, мустаҳкам, дурадгорлик ва ускунасозликда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |