Toshguzar
Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўли – Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида барпо этилган йирик темир йўл магистрали. Йўлнинг умумий узунлиги 220 км; темир йўл ўтган ҳудудларла 6 та темир йўл стансияси (Тошгузар, Деҳқонобод, Оқравот, Дарбанд, Бойсун, Қумқўрғон), 10 та разезд (Қайирма, Бўзахўр, Жарқудуқ, Қорадахна, Чашмаи Ҳофизон, Оқназар, Шўроб, Пулҳаким, Тангимуш, Оқжар), 44 та кўприк, 508 та сунъий иншоотлар барпо этиш режалаштирилган. Темир йўлнинг қурилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1995-йил 17-августдаги „Тошгузар – Бойсун— Қумқўрғон“ янги темир йўл линиясини лойиҳалаш ва қуриш масалалари тўгрисида" қарори асосида бошлапган. Мазкур йўл мамлакатнинг ягона мустақил темир йўл тармоғини яратишда ва унинг жанубий вилоятларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, табиий ер ости бойликларини ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Транспорт йўли линияси тўла ишга туширилиши билан юк ташиш масофасининг қисқариши натижасила миллий иқтисодиётда транспорт сектори иши самарадорлиги ортади; қўшни давлатлар темир йўлларидан фойдаланиш учун сарфланадиган валюта тўловлари тежалати; Транспорт йўли ўтадиган ҳудудларда табиий газ (Зеварда. А.тан. Ўртабулоқ, Шўртан, Муборак, Лалмикор ва бошқалар), газ конденсати ва нефт (Кўктумшуқ, Шимолий Ўртабулоқ), тош-кўмир (Бойсун, Шарғун), полиметалл (Кандиза) конларини ўзлаштириш, тоғ-кон саноати ва қ.\. соҳаларини ривожлантириш ҳисобига минтақаларнинг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга эришилади. Транспорт йўлинннг бош буюртмачиси „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат-аксиядорлик компанпяси. Унинг лойиҳаси компаннянинг „Боштранслойиҳа“ ва „Тоштемирйўл-лойиҳа“ ип-тлари томонидан ишлаб чиқилган. Транспорт йўли линияси қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати 447,3 млрд. сўмни ташкил этади (2004). Лойиҳани амалга ошириш учун Япония Халқаро ҳамкорлик банкинннг 151,5 млн. АҚСҲ доллари миқдоридаги имтиёзли кредити жалб қилинган. 2004-йил 30-августда магистралнинг 1-босқичи – Тошгузар – Деҳқонобод участкаси (56,8 км) қуриб битказилди ва ишчи поездлари ҳаракати ташкил этилди. 2005-йил 5-майда магистралнинг 2-босқинчи – Қумқўрғон – Бойсун участкаси (59,1 км) қурилиши якунланди ва поездларнинг ишчи ҳаракати очилди. 2005-йил охирига қадар „Деҳқонобод“ стансиясининг узвий давоми бўлган 26.5 км ли темир йўл қурилиши якунланди. Йўл республикадаги жуда кўп қурилиш-монтаж компаниялари ва ташкилотлари иштирокида қурилмоқда[1].
Манбалар
- ↑ „Тошгузар“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 8-жилд (Солнома — Тўйтепа). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004 — 704-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |