Тошкакра, ёйиқ бўтакўз (Cентауреа сқуарроса Wиллд.) — мураккабгулдошлар оиласи бўтакўзлар туркумига мансуб кўп йиллик бегона ўт. Бўйи 20—60 см, пояси бир нечта, қиррали. Барглари майда, яшил; илдиз бўғзидаги барглар пацимон қирқилган, бўлаклари қалами, тикансимон ўрама баргчалар билан ўралган. Май — июл ойларида гуллаб уруғлайди. Уругидан кўпаяди. Асосан, лалми экинзорларда кенг тарқалган. Адир ва тоғ зоналарида учрайди.