Тошма — тери ва шиллиқ қаватларга турли рангдаги доғ, тугунча, пуфакча ва бошқа тошиши. Терига ташқи таъсиротлар (мас., совуқ, иссиқ, кислота, ишқор) таъсир этганда, баъзи юқумли касалликлар (скарлатина, қизамиқ, қизилча, тиф, захм ва бошқалар)да интоксикация, моддалар алмашинуви бузилганда, меъдаичак йўли, жигар, нерв системаси, ички секреция безлари касалликларида, турли дорилар (антибиотиклар)ни қабул қилганда Т. тошади.