Toshxon Sultonova
Тошхон Султонова (1909-йил, 1-июл, Фарғона вилояти Тошлоқ тумани — 1989.25.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1955). Москва ўзбек драма студиясини тугатгач (1927), Ҳамза театрида ишлаган. Тошхон Султонов ижодига ўзбек аёллари образи хос, у айниқса, ҳарактерли роллар устаси. Қахрамонлари психологияси, уларнинг ички дунёсини очишда ҳаётий унсурлардан самарали фойдаланган, уларнинг миллийлигига алоҳида эътибор берган. "Икки бойга бир малай"даги Смералдина, "Ревизор"да Анна Андреевна, "Бой ила хизматчи"да Раҳима хола, "Муҳаббат"да Тошхон, "Юрак сирлари"да Рўзвон, "Туркия ҳақида ҳикоялар"да Фотима, "Оғриқ тишлар"да Роҳила, "Ҳуррият"да Хосият, "Парвона"да Адолат, "Мирзо Улуғбек"да Гавҳаршодбегим, "Комиссия"да Туҳфа каби роллари билан танилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979)[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Тошхон Султоновага таъзиянома, „Совет Ўзбекистони“ газетаси
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |