Totalitarizm
Тоталитаризм (лотинча: тоталис — яхлит, тўлиқ) — 1) давлат бошқарув шаклларидан бири (тоталитар давлат). Тоталитаризмда жамият ҳаётининг барча соҳалари устидан давлатнинг ялпи, тўла (тотал) назорати ўрнатилади, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар тугатилади, бир шахс, ижтимоий гуруҳнинг (ҳарбийларнинг ёки бир партиянинг) яккаҳокимлигига сўзсиз бўйсунилади, муҳолафат ва ўзгача фикрловчилар қатағон қилинади (ХХ асрнинг 20-йиллари охиридан бошлаб фашистлар Италиясидаги, нацистлар Германиясидаги Тоталитаризмнинг турли шакллари, СССРдаги коммунистик режим, Испаниядаги франкизм ва бошқалар); 2) этатизм, авторитаризмни оқловчи сиёсий тафаккур йўналиши. ХХ асрнинг 20-йилларидан Тоталитаризм Германия ва Италиядаги фашистларнинг расмий мафкурасига айланган.[1]

Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тоталитаризм“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |