Tovar
Товар (рус.) — 1) ишлаб чиқариш, иқтисодий фаолиятнинг моддий буюм шаклидаги ҳар қандай маҳсулот; 2) сотувчилар ва харидорлар ўртасида олди-сотди, бозор муносабатлари объекти. Т. бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва шу орқали бошқаларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариладиган меҳнат маҳсулотидир. Т. фақат моддий шаклга эга бўлмай, у турли хизматлар, маънавий неъматлар ва бошқа кўринишларда ҳам бўлиши мумкин. Т. шаклини олган маҳсулот икки ёқлама хусусиятга эга бўлиши, яъни бир томондан, у фақат сотиш учун ишлаб чиқарилган, иккинчидан, кишиларнинг бирор бир эҳтиёжини қондира олиши керак. Иқтисодиётда Т.нинг бу икки ёқлама хусусияти — истеъмол қиймати, унинг меҳнат маҳсули эканлиги қиймат тарзида ўрганилади.
Т.ларнинг истеъмол қиймати уларнинг бошқа товарлар билан алмаштириш имконини беради. Шунинг учун товар ишлаб чиқарувчиларни товарнинг алмашув қиймати қизиқтиради. Товарларни сотишдаги уларнинг нарх кўрсаткичи алмашув қийматини кўрсатади. Т.нинг алмашув қиймати — бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган миқдорий нисбатдир. Товарларнинг алмашув қийматига қарашларда турлича таълимотлар мавжуд бўлиб, улардан бири „қийматнинг меҳнат назарияси“ деб ном олган. Бу назария асосчилари А.Смит, Д. Рикардо, У.Петти ва бошқа фикрича, товарларнинг табиий хусусиятларидан бирортаси — оғирлиги, шакли, ҳажми кабилар алмашув қийматига асос бўла олмайди, унинг асосини товарга сарфланган мехнат, алмашишнинг зарур шартини эса айирбошланадиган товарнинг ҳар хил истеъмол қийматлари (хусусиятлари) ташкил этади. Лекин ҳар хил товарларнинг истеъмол қиймати сифат жиҳатидан турлича бўлиши мумкин. Бу қараш тарафдорларининг фикрича, товарларни миқдор ва сифат жиҳатлардан солиштириш, яъни баробарлаштириш асоси фақат унга сарфланган меҳнат бўлиши мумкин. Т.да мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташкил қилади.
Австрия иқтисодиёт мактаби намояндалари фикрича, айирбошлаш мутаносиб товарларнинг истеъмол учун қай даражада фойдалилиги, яъни нафлилиги (қаранг Нафлшшк) билан белгиланади. Бозор иқтисодиёти шароитларида Т.да гавдаланган мехнат ва унинг нафлилиги Т. қийматини вужудга келтиради.
Товар ишлаб чиқаришнинг юзага келиши ҳамда ривожланишининг сабаблари. Кишилик жамиятининг ривожланишида ижтимоий хўжаликни ташкил этишнинг иккита умумий иқтисодий шакли ажралиб туради . Умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ижтимоий хўжаликнинг бу шаклида яратилган махсулотлар ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, хўжалик ички эҳтиёжлари учун мўжалланган .Товар ишлаб чиқариш натурал хоъжаликнинг ривожланиши, маҳсулотлар тури ва миқдорининг оъсиши натижасида пайдо боълди. Товар ишлаб чиқариш, яъни товар хоъжалигида кишилар оъртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулини олди-сотди қилиш орқали намоён боълади. Товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат оъзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга сотиш учун яратилади. Товар ишлаб чиқариш ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар оъртасидаги муносабатларнинг, меҳнатни оълчаш ва уни жамиятнинг жами меҳнати таркибига киритишнинг оъзига хос усулидир. Натурал хоъжаликни сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал хоъжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига оътиш ёъли билан боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар оъртасида айирбошлашни зарур қилиб қоъяди. Ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали боълиб боради.
Манбалар
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Товарга тегишли иқтибослар мавжуд. |