Товуш механик энергиянинг материя бўйлаб тўлқинлар ёрдамида тарқалишидир. Товуш частота, тўлқин узунлиги, давр, амплитуда ва тезлик билан характерланади.

Кундалик турмушда товуш атамасини ҳавода тарқалувчи ва одам эшита оладиган тўлқинларга нисбатан қўллашади. Бироқ физикада товуш деб ҳар қандай материяда тарқалувчи механик тўлқинларга айтилади. Товуш ва у билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганувчи фан бўлими акустика дейилади.

Товуш (физикада) — кенг маънода — газсимон, суюқ ёки қаттиқ муҳитда тўлқин шаклида тарқаладиган эластик муҳит зарраларининг тебранма ҳаракати. Тор маънода — одам ва ҳайвонларнинг махсус сезги органлари орқали қабул қилиш эшитиш ҳодисаси. Эшитиладиган ва эшитилмайдиган товушлар бор. Частотаси 16 Гс — 20 кГс гача бўлган тўлқинлар инсон қулоғида товуш сезгисини уйғотади. Частотаси 16 Гс дан кичик бўлган эластик тўлқинлар инфратовуш деб аталади. Частотаси вқ20 кГс Қ 1 ГГс бўлган тўлқинлар ултратовуш ва частотаси у>1ГГс дан юқори бўлган тўлқинлар гипертовуш дейилади. Инфра, ултра ва гипертовушларни инсон қулоғи эшитмайди. Газ ва суюқликлардаги Т. тўлқини фақат бўйлама тўлқин, қаттиқ жисмларда тарқаладиган тўлқинлар эса ҳам бўйлама, ҳам кўндаланг бўлиши мумкин. Товуш тезлиги қуруқ ҳавода 15° трада 0,34 км/с, суюкдикда 152 км/с, қаттиқ жисмда 506 км/с (олмосда 18 км/с) бўлади.

Инсонлар қабул қилган Товушларни уларнинг юксаклиги, тембри ва қаттиқлигига қараб бир-биридан фарқ қилади. Ана шу ҳар бир субектив баҳога Товуш тўлқинининг аниқ физик характеристикаси мос келади.

Ҳар қандай реал Товуш оддий гармоник тебраниш эмас, балки маълум частоталар тўпламига эга бўлган гармоник тебранишларнинг йиғиндисидан иборат. Берилган Товушда иштирок этувчи тебранишлар частоталари тўплами Товушнинг акустик спектри дебаталади. Агар Товушда маълум интервалдаги барча частотага эга бўлган тебранишлар иштирок эца, у ҳолда спектр туташ спектр дейилади. Агар Товуш бир-биридан чекли интерваллар билан ажралиб турувчи дискрет частотали тебранишлардан ташкил топган бўлса, спектр чизикли спектр дейилади. Шовқинлар, масалан, дарахтларнинг шамолда шитирлаши туташ спектрга, чолғу асбоблари Товушлари эса чизиқли спектрга эга бўлади.

Юза бирлиги орқали вақт бирлигида Товуш тўлқини олиб ўтаётган энергия Товуш интенсивлиги деб аталади. Эластик муҳит бўйлаб Товуш тарқалганда у тарқалмаган пайтдагига нисбатан ортиқча босим ҳосил бўлади, уни товуш босими дейилади. Товуш интенсивлиги Товуш босимининг амплитудасига ҳамда муҳит хоссасига ва тўлқин шаклига боғлиқ. Товуш интенсивлиги Халқаро бирликлар тизимида ВтҒм2 ларда ўлчанади. Товуш интенсивлиги ва частотасига боғлиқ бўлган Товуш қаттиқлиги харакатеристикаси ҳам мавжуд. Одам қулоғи 1 — 5 кГс частота соҳасида жуда сезгир бўлади. Бу соҳада эшитиш бўсағаси, яъни энг кучсиз эшитилувчи Товушларнинг интенсивлиги 10~12 ВтҒм2, унга мос Товуш босими 10~5 НҒм2 катталикка тенг. Одам қулоғи эшитадиган Товушнинг энг юқори интенсивлиги 1 ВтҒм2 га тенг. Ултратовуш техникасида бундан ҳам юқори (104 кВтҒм2 гача) интенсивликка эришилган. Ултратовушнинг бу хусусиятидан техника, биология ва тиббиётда кенг фойдаланилади.

Адабиёт

  • Красилников В. А., Звуковиэ и ултразвуковиэ волнў в воздухе, воде и твёрдўх телах, М., 1960; Челд Г., Звук, пер. с англ., М, 1975.