Тоён — 17-асрда сахалар (якутлар)да кабила бошлиғи унвони. Сибир Россия таркибига киритилгач, Т.лар рус маъмуриятининг таянчига айланган. 19-асрнинг 2ярмида Т.дан миллий савдо сармоядорлари шаклланган.