Trafaret
Qiyofa

Трафарет — нақш, ҳарф, сон, топографик белгилар, машина ва курилмаларнинг шартли график белгилари ва бошқа андазаси; рангдор тасвир ёки нақшни шакллантиришда унинг у ёки бу қисмини кўп маротаба такрорланишига мўлжалланган мослама; ахта. Т. ўзига хос тешиклари бўлган металл, ёғоч картон, пластмасса ва бошқа пластина бўлиб, шу тешикчалар орқали нақш ёки тасвир безатиладиган сирт (юза)га бўёклар ва бошқа суртиб туширилади. Бадиий каштадўзлик, тўқимачилик ва қоғоз ишлаб чиқариш.да, баъзан кулоллик буюмларини трафарет босма усулида безашда кенг қўлланади. Чизмачилик — графика, бўёқчилик ва бошқа ишларда такрорий расмлар ёки мураккаб шакллар қосил қилишда ҳам ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |