Tramplin
Трамплин (итал. трамполо — ёғоч оёқ) — сакрашнинг айрим турлари (мас., чанғида сакраш, сувга сакраш, гимнастикадаги сакраш)да спортчининг сакраш масофаси ва баландликка кўтарилишини ошириш учун ишлатиладиган иншоот (қурилма); сакратгич. Чанғида сакраш Т.и старт майдончаси, баландликдан пастга қараб чанғида учиб тезликни кучайтиришга, учиш фазасини узайтиришга хизмат қиладиган нишаб қорли йўл ҳамда қўниш тепалиги, тўхташ майдончасидан иборат бўлади. Т.да қордан ташқари, сунъий синтетик қоплама ҳам ишлатилади. Сувга сакраш Т. и — 1 м дан 10 м гача баландликдан сакраш учун ишлатиладиган уз. 4,8–5 м, кенглиги 0,5 м, қалинлиги 45–60 мм га тенг сакраш тахтаси. Тахта учида спортчининг силкиниши таъсирида унинг учиш фазасини оширувчи асбоб (снаряд) бўлади. Гимнастика Т.и — эгилувчан (пружиналашадиган) тахта ёрдамида машкларни бажараётганда сакраш кучиучиш фазасини ошириш асбоби. Сув чанғисида сакраш Т.и — узунлиги 6,5 м га яқин (сув устида) ва кенглиги 4 м га яқин силлиқ қиялама тахта, юкрри чеккасининг сув юзасидан бал. 1,51,8 м.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |