Трансферазалар — ҳар хил атомлар гуруҳини бир органик бирикма молекуласи (донорлар)дан иккинчиси (аксепторлар)га кўчирилиши қайтар жараёнини катализлайдиган ферментлар синфи. Т. энг катта синф бўлиб, уларнинг 500 га яқин индивидуал хиллари аникланган. Кўчирилаётган гурухларнинг турига қараб, булар аминотрансферазалар, фосфотрансферазалар, гликозилтрансферазалар ва бошқа га бўлинади. Т.нинг кўпчилиги фақат кофермент (қаранг Коферментлар) иштирокида каталитик фаоллигини кўрсатади, аммо кофермент тавсифи кўчирилувчи гуруҳ томонидан белгиланади. Мас., амин гурухларнинг кўчирилишида пердоксал фосфат, шакарлар қолдигининг кўчирилишида нуклеотидлар кофермент бўлади. Т. табиатда кенг тарқалган бўлиб, оралиқ моддалар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга.