Трансмиллий корпорация (ТМК) — хорижий активларга эга бўлган, операцияларининг камида 1/4 қисмини мамлакат ташқарисида, ўзи рўйхатга олинган чет мамлакатда амалга оширадиган йирик корпорация. Ташкилий жиҳатдан бош компания асосий капиталининг шўба корхоналар капиталида қатнашуви тамойилига асосланади. ТМК ишлаб чиқариш.ни узлуксиз ўстириш ҳамда интеграциялашув сиёсати, фирма, компанияларнинг бир мақсадни кўзлаб қўшилиши (қўшилиш, сотиб олиш, молияишлаб чиқариш. гуруҳларни ташкил қилиш) ҳисобига пайдо бўлади. Ихтисослашувига кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ, банк, суғурта ва бошқа тармоқдарда фаолият олиб боради.

1118-йилда Орден Тамплиэр томонидан асос солинган ва биринчилардан бўлиб 1135-йилда трансмиллий молия муассасаси сифатида банк соҳасидаги ишлар билан шуғуллана бошлаган. Биринчи трансмиллий компанияга 1600-йлда Голландиянинг Ост-Индия компанияси асосида Британиянинг Ост-Индия компаниясига асос солинган. Иккинчи жаҳон уруши (1939— 45) дан кейин уларнинг роли яна ошди. ХХИ аср бошида жаҳон ишлаб чиқаришининг катта қисми ТМК қўлида тўпланган. Американинг Ғарбий Европа ва Канадада, бир қанча ривожланаётган мамлакатларда ўз корхоналари тармоқларига эга бўлган ТМКлари фаолият кўрсатади. Мас., „Форд“ автомобил консернининг 30 та мамлакатда филиаллари бор. Йирик инглиз компаниялари („Бритиш петролеум“, „ИКИ“ ва бошқалар), Германия („Херст“, „Сименс“ ва бошқалар), Голландиянинг „Филипс“ консернлари ТМКлардир. ТМК фаолияти ҳам миллий (ички), ҳам ташқи бозорга йўналтирилади. Одатда, ТМК кучли илмий-техникавий салоҳиятга эга бўлади. Масалан, „Форд мотор“нинг АҚСҲ Детройт шаҳрида 100 мингдан кўпроқ муҳандистехник ходимлар, олимлар, технологлар, дизайнерлар ишлайдиган илмий-техника маркази бор. ТМК ўз таркибини ва фаолият йўналишларини мунтазам янгилаб туради. Уларнинг асосий мақсади бозорларнинг бир сегментини эмас, балки жаҳон бозорларида мустаҳкам устуворликни эгаллашдан иборат.

ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб Ўзбекистон саноатининг кўп тармокларида жаҳондаги кўпгина ТМКлар иштирокида саноат корхоналари ташкил топди. „ЎзДЕУ авто“ (қаранг Асака автомобил заводи), ЗарафшонНюмонт, „Кабул текстаплз“, „Cоcа-Cола“, „Нестле“, „Кейс Cорпоратион“ ва бошқа шулар жумласидандир.