Trapetsiya
Трапеция (юнонча трапезион — столча ёки хонтахта) деган маънони билдиради. Икки томонларигина параллел бўлган тўртбурчак трапеция дейилади бу параллел томонлар трапециянинг асослари деб аталади. Трапециянинг юзини топиш формуласи қуйидагича; С=а+б÷2×ҳ
Трапеция 3 турга бўлинади: трапеция ёки ихтиёрий трапеция; тўғри бурчакли трапеция; тенг ёнли трапеция.
Трапециянинг параллел бўлган томонлари унинг асослари, параллел бўлмаган томонлари эса ён томонлари дейилади.
Тенг ёнли трапецияда ён томонлар ўзаро тенг бўлади. Тепа қисми кичик асос, пастда тургани катта асос дейилади.
Трапеция ён томонлар ўрталарини туташтирувчи кесма трапециянинг ўрта чизиғи дейилади. У асосларига параллел ва асослари йиғиндисининг ярмига тенг бўлади.
Трапециянинг ўтмас бурчаги учидан катта, асосига перпендикуляр туширилган кесма унинг баландлиги дейилади. Ёки трапециянинг асослари орасидаги масофа дейиш мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |