Тратта (итал. тратта — ўтказма вексел) — ташқи савдодаги асосий ҳисобкитоб ҳужжати. Муайян миқдордаги пулни қарзга олганлиги ва уни қанча муддатда қайтариши ҳақида шу давлатда амал қилувчи қонун талабларига қат'ий риоя қилган ҳолда анниқ шаклда ёзиб берилган ва расмийлаштирилган ҳужжат. О'тказма векселлар - қарз берувчининг қарзни кимга қайтариш ҳақидаги буйруг'идир. Кредиторнинг қарздорга (одатда, банкка) ёзма буйруғи. Унда банкнинг учинчи шахс (ремитент — такдимчи) га ёки Т.ни тақдим қилганга муайян суммадаги пулни тўлаши кўрсатилади.