Travma
Травма (юн. траума — шикает) — ташқи муҳит таъсирида организм тўқималари ва органлар фаолиятининг бузилиши. Шикастловчи омилларга кўра механик, кимёвий, электрик, термик, шунингдек, психик Т. бўлади. Шикастловчи омилнинг таъсир этиш вақтига кўра, ўткир ва сурункали Т.; Т.га сабаб бўлган ҳодиса ва шарцҳароитга асосан, ишлаб чиқариш., спорт, турмуш, кўча, транспорт ва бошқа травмаларига ажратилади.
Ўткир Т.да организмдаги бирор орган ёки тўқима (турли даражада) шикастланади; оғирроқ ҳолларда травматик шок, ҳатто ўлим рўй беради. Сурункали Т. организмга ташқи муҳитнинг астасекин узоқ вақт зарарли (мас., вибрация, ишқаланиш, босим ва бошқалар) таъсир этишидан келиб чиқади. Механик Т.да очиқ ва ёпиқ суяк синиши, мия силкиниши, суяк чикиши, ички аъзоларнинг ёрилиши, мия, юрак, ўпка, қорин бўшлиғи аъзолари шикастланиши, эзилиши,узилиши мумкин. Бунда қон кетиши, шиш, яллиғланиш, некроз — тўқиманинг ўлиши кабилар юз бериши мумкин. Термик Т.да организм тўқимаси юқори тра (куйиш) ва паст тра (совуқ олиши) таъсирида зарарланади. Кимёвий Т. тўқиманинг турли кимёвий моддалар (кислота, ишқор ва бошқалар) таъсирида куйишидан пайдо бўлади. Психик Т. кўпинча тўсатдан рўй берадиган оғир руҳий таъсиротлар, кучли ҳаяжон, бахциз ҳодисалардан ғам чекиш (қаттиқ қўрқиш, вақима, асаб бузилиши) оқибатида келиб чикали; бунда ҳушдан кетиш, узоқ вақт асабнинг бузилиши — неврозлар, депрессия ҳам вужудга келиши мумкин.
Беморга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам бериш билан Т. асоратларининг олдини олиш мумкин (яна қаранг Травматизм).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |