Травматизм — кишиларда содир бо'ладиган травмалар мажмуи; 2 гуруҳга бўлинади: 1) ишлаб чиқариш. (саноат ва қишлоқ хўжалиги.) Т.и; 2) ишлаб чиқариш.дан ташқари Т., яъни транспорт, куча, турмуш, спорт, болалар Т.и ва ҳоказо Ишлаб чиқариш Т.и кўпроқ саноат да меҳнат шарцҳароитининг бевосита таъсири (мас., хавфеизлик техникаси ва меҳнат муҳофазасидаги камчиликлар, меҳнатнинг нотўғри ташкил этилиши ва бошқалар), ишчининг малакасизлиги, руҳан, жисмонан толиқиши (яъни қаттиқ чарчаш, тоб қочиши ва ҳоказо) оқибатида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги.да мураккаброқ машиналар билан ишлаганда ишчи техник билимининг етарли эмаслиги, баъзан механизаторнинг тартибинтизомга риоя қилмаслиги ва бошқаларда юзага келади. Ишлаб чиқаришдан ташқари Т. (кўча Т.и)га кўпроқ шаҳар транспорти, алкоголизм ва ҳоказо сабаб бўлади. Турмушда уй меҳнати билан шуг'улланаётган (уй йиғиштириш, электр асбоблардан фойдаланиш пайти)да содир бўлади. Спорт машг'улотларининг ното'г'ри усулда олиб борилиши ва ташкил этилиши, шугулланувчининг бетоблиги ёки қо'поллиги, машг'улот майдони ва спорт асбобларининг носозлиги ва бошқа оқибатида ро'й бериши мумкин. Болалар Т.и ко'проқучрайди. Бу болалар шо'хлиги, тажрибасизлиги, электрдан шикастланиши, ко'чада эса транспорт серқатнов жойларда о'йнаши, велосипед учиши ва келиб чиқади.