Трахеидлар (трахея ва юн. эидос — тур) — найсимон ҳужайралар — ўсимликларнинг ёғочланган ўлик ҳужайралари; сув ва унда эриган моддаларнинг ўсимлик бўйлаб ҳаракатланишига хизмат қилади. Барча юксак ўсимликларнинг ксилемасида учрайди, фақат баъзи ёпиқ уруғлиларда бу функсияни томир ёки трахеялар бажаради. Трахеидлардан ёғоч толалар ривожланади.