Trejsi Sejdini
| Трежси Сеждини | |
|---|---|
|
Сеждини Т7 Косово телевидинясида, 2018-йил | |
| Таваллуди |
Трежси Сеждини 2000-йил 30-май[1] |
| Унвони | Мисс Универсе Албаниа 2018 |
| Бўйи | 1.83 м (6 фт 0 ин)[2] |
| Мақоми | Мисс Универсе Албаниа 2018 |
| Веб-сайти | Трежси Сеждини Инстаграм саҳифаси |
Трежси Сеждини (2000-йил 30-майда туғилган)[1] албаниялик модел ва гўзаллик танловлари ғолиби бўлиб, 2018-йилда Мисс Универсе Албаниа унвонига сазовор бўлган[3] ва Мисс Универсе 2018 танловида Албания номидан вакиллик қилган[3].
Шахсий ҳаёти
Трежси Сеждини 2000-йил 30-майда Албаниянинг Элбасан шаҳрида туғилган ва ҳозирда Тиранада яшайди. Ўз она тилидан (албан тили) ташқари, яна 3 та чет тилини билади: италян, франсуз ва инглиз тиллари[2]. У Албанияда турли клипларда[4] модел сифатида қатнашган ва Феро ижросидаги Ганг ганг ҳамда Моззик ижросидаги Хҳелози клипларида кўриниш берган[манба керак]. Трежси Сеждини 16 ёшида[5] Мисс Универсе Албаниа 2016 танловида иштирок этган[6]. У 2018-йил июн ойида Паллати и Конгресеведа ўтказилган Мисс Универсе Албаниа 2018 танловида[7] ғолиб бўлган[8]. Худди шу даврда у муваффақият қозониб, ижтимоий тармоқлар инфлуэнсерига айланган ва шундан сўнг турли телекўрсатувларда иштирок этиб, шоу-бизнес оламига кириб келган. Бу вақтда Трежси Сеждини 18 ёшда бўлган[9][10]. Трежси Сеждини 2018-йил декабр ойида бўлиб ўтган Мисс Универсе 2018 танловида Албания номидан вакиллик қилган.
Гўзаллик танловлари
Трежси Сеждинига 2018-йил 6-июнда бўлиб ўтган Мисс Универсе Албаниа 2018 танловида тож кийдирилган[11][12].
Трежси Сеждини 2018-йил 17-декабрда бўлиб ўтган Мисс Универсе 2018 танловида Албания номидан иштирок этган[13][14][15].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „И'м соррй гуйс wитҳ провоcативе пҳотос, бут ёу wилл нот белиэве ҳоw олд ис Трежд Сеждини“. Даилйхинг.cом. 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Мисс Универсе Ҳоме“. Миссуниверсе.cом. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 3,0 3,1 „Трежси Сеждини: Нë "Мисс Универсе" ме клип нга жета име э пëрдицҳме, до шиҳни се си унë …“. Сторй.ал (2018-йил 15-ноябр). 2019-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „“Па реçипета дҳе туфа эурош!” Трежси Сеждини “тëрбон” ме кëтë видео нга Милано“. Газета Панорама (2018-йил 18-апрел). Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
- ↑ „Нжиҳуни ме Трежси Сеждини, конкурренте э Мисс Универсе Албаниа 2016“. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Трежси Сеждини - Мисс Универсе Албаниа 2016“. Фаcебоок.cом. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Трежси Сеждини (Албаниа) [Wҳо wилл wин Мисс Универсе 2018?“]. Ранкмйлист.cом. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Шпаллет Мисс Универсе Албаниа, жа куш до на пëрфақëсожë нë Америкë“. Оранеwс.тв. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „МЕМЕС ҚУЭЭН“. Фаcебоок.cом. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Тҳаитракулпанич, Асареэ; Репортер, Стафф „Wҳй Тҳаи Фанс Аре Алл Абоут Мисс Универсе Албаниа“ (2018-йил 14-декабр).
- ↑ „Трежси Сеждини шпаллет фитуэсе э 'Мисс Универсе Албаниа' (ФОТОТ)“. Неwсбомб.ал. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Трежси Сеждини шпаллет Мисс Универсе Албаниа“. Телеграфи.cом (2018-йил 7-июн). 2019-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Чарлизе, Мисс „Бест оф 2018: Мисс Универсе мост ликелй“. БусинессМиррор. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Cатриона Грай 🇵🇭 è Мисс Универсо 2018 | Ла Пиазза | Ҳоме Паге“. Реалитйҳоусе.ит. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Cатриона Грай wинс Мисс Универсе 2018“ (2018-йил 17-декабр). 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.