Трепанглар (малай тилида трипанг) — денгиз бодринглари (голотуриялар) синфига мансуб игнатерили умурткасиз ҳайвонларнинг бир неча уруғлари йиғма номи. Овқат учун ишлатилади. Асосан, Жан.Шарқий Осиё мамлакатларида овланади. Узоқ ШарқТ.и қунғир тусда, уз. 40 см гача, Япон денгизи, Тинч океаннинг Япония соҳилларида тарқалган. Приморе ўлкаси соҳилларида овланади. Гавда девори мускуллари овқат учун ишлатилади.