Trias sistemasi
Триас системаси (ДАВРИ), триас (юн. триас — уч, учлик) — мезозой эрасиннт биринчи даври. Бундан 230 млн. йил аввал бошланиб, 35 млн. йил вақт давом этган. Бу система перм системасидан кейинги, юрадан аввалги система хисобланади. Бу терминни фанга 1834-йил немис олими Ф. Алберти киритган. У Германиядаги турли рангли қумтош, чиғанокли оҳактош ва кейпер каби тоғ жинсларидан иборат 3 мажмуа литологик ётқизикларни бирлаштириб, триас деб ном берган.
Палеозой эраси охирида Ер шари юзаси жуда ўзгарган. Юқори палеозой геосинклиналлари ўрнида баланд тоғлар пайдо бўлган. Триас системаси бошларида Шимолий ярим шарда улкан Лавразия континента мавжуд бўлиб, уни жанубидаги қад. Гондвана континентидан Тетис денгиз ҳавзаси ажратиб турган. Триас системаси бошларида платформалар бутунлай қуриб қолган, ҳатто айрим геосинклиналларда ҳам денгизлар чекина бориб, лагуна ётқизикдари тўплана бошлаган. Ўрта Т.сда қуруклик ва денгизларда кўп ўзгаришлар бўлмаган. Юқори Триас системаси да эса кучли трансгрессиялар содир бўлиб, барча геосинклиналлар ҳамда платформаларнинг айрим қисмларини сув босган. Триас системаси да денгиз чўкиндилари билан бирга қизил рангли континентап ётқизиклар (Шим. Африка, Шимолий Америка, Европа, Австралия, Шим. Ғарбий Осиёда) ва лагуна ётқизиқлари (Ғарбий Европа, Жанубий Америка, Шимолий Африка, Шарқий Гренландияда) кенг тарқалган. Бу даврда тектоник ҳаракатлар нисбатан кучсиз кечган. Ўрта Т.сда Кавказ шим., Япония ва Хитойда тектоник харакатлар бўлган. Кечки Триас системасида Хитойнинг шим.шарқи, Добруджа, Шимолий Америка, Жанубий Африка (Кап тоғлари), Приморе, Байкалорти, Кавказда интенсив ҳаракатларни кузатиш мумкин. Тинч океан атрофлари (Сибир платформаси, Кордилера, Анд тоғлари) бўйлаб вулканлар отилган.
Триас системасида ўсимликлардан денгиз ва чучук сувли ҳавзаларда турли сувўтлар, қумли қирғоқларда дарахцимон плаунлар, нам ерларда папоротник, сикадофит, папоротниксимон, кордаит ва игнабарглилар кенг тарқалган. Триас системаси охирларидаги ўсимликлар мезозой ўсимликларига ўхшаш бўлган.
Ҳайвонот дунёси перм давриникидан кескин фарқ қилади. Бу давр бошларига келиб трилобитлар, 4 нурли маржонполиплар қирилиб битган. Денгизларда умурткасизлар (юмшоқ танлилар)дан бошоёқли моллюскалар кенг тарқалган. Олти нурли маржонполиплар, булутлар, мшанкалар, денгиз нилуфарлари ва денгиз типратиканлари вужудга келган. Умуртқалилардан баликлар, амфибиялар, рептилиялар яшаган. Динозаврлар, тимсоҳлар, тошбақа ва калтакесаклар ҳам Триас системаси учун хос. Қуйи триасда иклим иссиқ, сернам ва қуруқ, юқори триасда сернам, иссиқ бўлган.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги Триас системаси ётқизиқлари денгиз ва континентал тоғ жинсларидан иборат. Улар Помир, Дарвоз, Ҳисор тоғлари, Фарғона водийси, Фарғона тизмасида учрайди. Триас системаси ётқизикдарида фойдали қазилмалардан, асосан, тошкўмир, қўнғир кўмир ҳамда боксит, гил, тош тузи, темир рудаси, мис, нефт ва бошқа бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |