Булоқчилар, тук қанотлилар (Тричоптера) — ҳашаротлар турку ми. Ўртача катталикда, баъзан йирик (70 мм гача) бўлиб, ташқи кўриниши капалакларни эслатади. Қанотлари майда туклар ёки туксимон тангачалар билан қопланган. Қўнгакида қанотлари қорнини икки ён томондан ёпиб туради. Оғиз органлари хилма-хил тузилган, айрим турларида сўрувчи ҳартумча шаклида бўлиб, шудринг ёки нектар сўришга мослашган. Кўпчилик турлари вояга етган даврида озиқланмайди; тухум қўйгач ўлади. Уруғланган урғочи Б. сувга тўптўп қилиб ёки шилимшиқ ипчалар шаклида тухум қўяди. Қуртлари сув тубида чўп ва қумдан ясалган "уйча"ларда ҳаёт кечиради, трахея орқали нафас олади. 3000 га яқин тури маълум. Кўпчилик турларининг қуртлари тоғ минтақаларидаги дарё ва кўлларда учрайди, балиқларнинг асосий озиғи ҳисобланади. Айрим Б. қуртлари шоли майсаларини еб, зиён келтиради (УзоқШарқ, Япония). Ўзбекистонда 50 га яқин тури учрайди.

Булоқчилар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил