Тринитротолуол, тротил, тол, C7Ҳ5 О6Н3 — портловчи модда; рангсиз, лекин сақланганда сарғаядиган кристалл. Мол. м. 227,13. Ацетон ва бензолда яхши, сувда оз эрийди; суюқланиш температураси 80,85°, зичлиги 1641 кг/м3 (25° да). Кимёвий барқарор, узоқ вақт мобайнида парчаланмайди ва портлаш хусусиятини йўқотмайди. Портлаганда кўп миқдорда заҳарли углерод (ИИ)оксид (CО) ҳосил бўлади. Т. толуолни нитрат ва сулфат кислота аралашмаси билан нитролаб ҳосил қилинади. Т. ўқдориларда ва портлатиш ишларида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тринитротолуол“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.