Трипсин — овқатни ҳазм қиддирадиган фермент; гидролазалар синфига киради. Т. меъда ости безида ҳосил бўлади. Ичакда оқсилни парчалайди. Т.нинг мол.м. тахминан 22680. Т. препаратлари жароҳатланганда, куйганда, тромбоз ва бошқаларни даволашда баъзи фермент ва антибиотиклар билан бирга қўлланади.