Tritikale
| Тритикале | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Тритикале (Тритиcум буғдой, Сеcале — жавдар) — буғдойжавдар дурагайи — икки хил ўсимлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган ўсимлик; г'алла экини. Тритикаленинг кузги ва баҳорги шакллари мавжуд.
Буғдой ва жавдарнинг дастлабки дурагайини 1875-йилда Шотландия олими Вилсон яратган. 1881-йил Германияда Римпау унинг доимий дурагайини ажратиб олган. Кейинги йилларда октаплоид (56 хромосомали), гексаплоид ва октаплоид (42, 56 хромосомали) дурагайлари яратилган.
Тритикале морфологик белгилари билан буғдой ва жавдардан фарқ қилади. Илдизи яхши ривожланган, тупроққа 1,5—2,0 м гача кириб боради, муртак илдизлари 6 та, пояси нисбатан баланд (90—150 см), бошоғи узун (10—15 см), дони йирик. Бошоғининг ташқи гул қобиғида қилтаноқ ўсади. Тритикале 5° ва ундан юқори ҳароратда уна бошлайди, 20° муқобил ҳисобланади. Кузда экилади. Экилгандан кейин 5—7 кунда униб чиқади. Тупланиш даври кузда бошланиб, баҳорда давом этади, қишда 18—20° совуққа чидаши мумкин. Ўзбекистонда экиладиган навларининг амал даври 165—200 кун, ўзидан ва четдан чангланади. Тритикале ёруғсевар, узун кун, намсевар ўсимлик. Униш пайтида, най ўраш, донланиш ва тўлишиш даврларида сувни кўп талаб этади. Тритикале тупроқ унумдорлигига талабчан эмас, ер танламайди, лекин шўрланган, ботқоқланган тупроқларни ёқтирмайди. Қора тупрокли ерларда юқори ҳосил беради. Тритикале дони тўйимлилиги бўйича буғдой ва жавдарга нисбатан юқори. Донида 11 — 12%, пичанида 10—11% оқсил бор. Тритикаледан дон, кўкат, пичан, пичан уни, силос, сенаж тайёрланади. Нон пишириш учун сифати буғдойдан паст ҳисобланади.
Ўзбекистонда тритикаленинг Праг, Серебристий, Узор навлари рнлаштирилган. Ҳосилдорлиги: кўкат қосили 400— 500 с/га, дон ҳосили 50—80 с/га (кўкати бошоқланиш даврида ўрилади). Замбуруғли ва вирусли касалликларга бардошли.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |