Тритий (юн. тритос, лот. Тритиум), Т. (ёки 3Н) — водороднинг масса сони 3 бўлган радиоактив изотопи. 1934-йилда инглиз олимлари Эрнест Резерфорд, М.Л. Олифант ва П. Хартеклар кашф қилишган. Тритий ядроси 1 та протон ва 2 та нейтрондан иборат. Тритий фаол, ярим емирилиш даври Т1/2қ 12,26 йил Табиатда атмосферанинг юқори қатламларида космик нурлар нейтронларининг азот атомларига таъсир этишидан ҳосил бўлади ва ёмғир билан ер юзига тушади. Тритий ядро реакторларида литий 6Ли ни нейтронлар билан нурлатиб олинади(3 ЛиҚнқ “,ТҚ 2 Не ). Тритий термоядро синтези реаксияларида муҳим компонент сифатида, шунингдек, кимёвий, биологик ва гидрологик тадқиқотларда ишлатилади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тритий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.