Trixinellyoz
Трихинеллёз — одам ва ҳайвонларда учрайдиган гижжа касаллиги; юмалок, чувалчанглар синфига мансуб трихинеллалар қўзғатади. Етук трихинеллалар 1,5–4 мм катталикда бўлиб, одам ёки ҳайвоннинг ичак шиллиқ қаватида паразитлик қилади, ургочиси ингичка ичакда тирик личинкалар туғади ва улар ичак шиллиқ қаватидан қон томирларига ўтади, қон айланиш системаси орқали кўндалангтарғил мускулларга жойлашади; шу жойда спиралга ўхшаб ўралиб олади, ўсиб, оҳакли капсула ҳосил қилади. Соғлом кишилар касалланган ҳайвон гўштини чала пишириб истеъмол қилганда зарарланади. Одамга Т., асосан, чўчқа ёки ов ҳайвонлари (айиқ, морж, бўрсиқ) гўшти орқали юқиши мумкин.
Инкубацион даври 2—3 ҳафта. Касаллик юққанда дастлаб беморнинг температураси кўтарилади, кўзи қизаради, ёруғликдан қўрқади, мускуллари, баъзан корни оғрийди, ичи кетади ва ҳоказо. Қовоклар, юз салқийди, баъзан кўз бутунлай юмилиб қолиши мумкин. Шунинг учун Т. халқ орасида "юз салқиши" деб юритилади.
Бемор касалхонада даволанади. Т. нинг олдини олиш учун чўчқаларни санитариягигиена қоидалари асосида боқиш, уларнинг ўлимтик кемирувчилар ейишига зинҳор йўл қўймаслик зарур.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |