Trixotsefalyoz
Трихоцефалёз (юн тричос қил, соч ва кепҳале — бош) — қилбош гижжалар қўзғатадиган юқумли касаллик. Гижжалар, асосан, йўғон ичакда паразитлик қилади. Қилбош гижжа одам ичагида йиллаб (5 йилгача) яшаши мумкин. Урғочи гижжа қўйган тухум ташқи муҳитга нажас орқали тушади. Гижжа тухуми ташқи муҳитда 2 ҳафтада етилиб, личинкага айланади. Личинкалар соғлом одамга сабзавот, мева ва сув орқали ўтади. Улар одам ичагида 30—35 кунда етилади. Касалликнинг асосий манбаи бемор ҳисобланади. Кўпинча у касаллик бошланишида ҳеч қандай аломатлар сезмаслиги мумкин. Баъзан иштаҳа пасайиши, бош оғриши, бош айланиши, ич қотиши каби аломатлар пайдо бўлади. Т.ни аниқлашда бемор нажаси текширилади. Бемор фақат касалхонада даволанади. Касаллик тарқалишида аҳоли яшайдиган уйжой атрофининг одам ахлати билан ифлосланиши катта хавф туғдиради. Одам нажасининг сув ва тупроққа тушишига йўл қўймаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқатланиш олдидан қўлни ювиш, мева ва сабзавотларни қайнаган сувда ювиб истеъмол қилиш, сувни кайнатиб ичиш ва бошқа касалликнинг олдини олишдаги муҳим чоралардир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |