Triyest
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Триест — Италиянинг шим. кисмидаги шаҳар. ФриулиВенецияЖулия вилояти ва Триест провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 209,5 минг киши (2001). Триест кўлтиғи соҳилидаги порт. Албаниянинг Дуррес шаҳрига паром катнайди. Кемасозлик, кема двигателлари ишлаб чиқариш., нефтни қайта ишлаш, кимё, семент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Инголўитадт (ГФР) шаҳрига нефт қувури ўтказилган. Университет ва музейлари бор. Т. — кад. шаҳар. ХХ аср бошларигача турли давлат ва князликлар таркибидаги муҳим саноат маркази бўлган. 1947—54 йилларда инглизамерика ҳарбийлари назорати остидаги "Эркин ҳудуд" қилиб ажратилди. 1954-йилги Италия билан Югославия битимига кўра, Т. ва унинг ғарбидаги ерлар Италия га, шаркидаги ҳудуд Югославия (ҳозирги Словения)га ўтди. Меъморий ёдгорликлардан Рим даврига оид бинолар, СанЖусто ва Буюк Михаил черковлари, Венеция қалъаси (ХИВ аср) ва бошқа сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |