Трофе

Трофе (шунингдек, трофие, трофи; италянча: трофиэ) — Италиянинг турли-туман макарон маҳсулотлари

Трофе ватани — Реccодир (Лигурия минтақаси). Бу ном, эҳтимол, Лигуриан струфуггиâ („ишқаламоқ“, „сурмоқ“) сўзларидан келиб чиққан ва хамирдан „макаронча“ларни тайёрлашда қўлнинг ҳаракатларини ифодалайди. Булар майда-майда бўлакчали, бир оз эгилган шпиндел шаклидаги макаронлардир[1]. Макарон доначалари узунлиги одатда 3-4 см.ни ташкил қилади. Кичикроқ трофиелар „трофиэтте“ деб аталади (италянча: трофиэтте)[2].

Анъанавий трофиелар қаттиқ буғдой уни, сув ва туз солиб қилинган хамирдан қўлда тайёрланади. Унга тухум қўшилмайди[2]. Бироқ, ҳозирда саноат шаклида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, каштан унидан тайёрланадиган трофиэ бастарде деб аталувчи трофие тури ҳам мавжуд[2].

Одатда бу макарондан тайёрланган таом песто соуси билан дастурхонга тортилади. Баъзан ловия (фасол) ва картошка билан бирга пиширилади[1]. Транида қисқичбақали трофиелар анча машҳур[3].

Инталиянинг Сори[4], Белфорте Монферрато[5], Карентино ва Монторо[6] каби айрим шаҳарларида ҳар йили анъанавий тарзда трофие фестиваллари ўтказиб келинади[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Cристина Ортолани 2003.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Алиментипедиа.
  3. ↑ Маринелла Пента де Пеппо. Ла Гранде Cуcина Италиана cон cенни ди сториа ин 2000 риcетте семплиcи э густосе делле ностре Региони — 303-бет. 
  4. ↑ „Сагра Делле Трофиэ Ал Песто“. Қаралди: 2017-йил 30-декабр.
  5. ↑ „Сагра делле Трофиэ ди Сори 2017“. Қаралди: 2017-йил 30-декабр.
  6. ↑ „Сагра делле трофиэ - феста патронале“. Қаралди: 2017-йил 30-декабр.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Аррива ла Сагра делле трофиэ cон радиcчио э порcини!“. Қаралди: 2017-йил 30-декабр.

Адабиётлар

Ҳаволалар

  • „Трофиэ“ (ит). Алиментипедиа. Қаралди: 2017-йил 17-январ.