Троидес аэаcус ёки Олтин қушқанот — Папилионидаэ оиласига мансуб бўлган йирик тропик капалак тури. Троидес туркумига мансуб жуда йирик ва чиройли тропик капалак тури. У ўзининг улкан ўлчами ва ёрқин олтин-сариқ рангдаги орқа қанотлари туфайли шундай ном олган[1][2].

Олтин қушқанот

Эркак капалак
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Бўғимоёқлилар
Синф: Ҳашаротлар
Туркум: Тангачақанотлилар
Оила: Қалдирғочдумлилар
Уруғ: Пачлиопта
Бинар номи
''Пачлиопта пандияна''
(C. & Р. Фелдер, 1860)
Синонимлари
  • Орнитҳоптера аэаcус C. & Р. Фелдер, 1860

Троидес аэаcус (қизил) ва Троидес магелланус (оловранг) турларининг тарқалиш харитаси

Тарқалиши

Олтин қушқанот асосан Осиё қитъасининг тропик ва субтропик ҳудудларида кенг тарқалган. Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудуди Ҳиндистон, Непал, Бутан, Бангладеш, Мянма, Таиланд, Лаос, Ветнам, Камбоджа, Малайзия ярим ороли ва Индонезия. Хитойда у энг йирик капалак тури ҳисобланади. Улар одатда иссиқ тропик чангалзорлар, водийлар, адирлар ва денгиз сатҳидан 1000 метргача бўлган баландликларда ҳаёт кечиради ҳамде асосан ёмғирлар мавсумида фаоллашади[3].

Тавсифи

Қанотлари ёйилганда 150 мм дан 160 мм гача етадиган йирик капалакдир. Эркакларининг олдинги қанотлари қора рангда бўлиб, томирлари оқ чизиқлар билан ажралиб туради. Орқа қанотлари эса ёрқин олтин-сариқ рангда бўлиб, четлари қора холлар ва қора томирлар билан безалган. Урғочилари эркакларига қараганда йирикроқ ва қанотларида қора нақшлар ҳамда доғлар анча кўпроқ бўлади. Кўкрак қисми қора, боши, бўйни ва кўкрак ён томонларида қизил туклари бор, қорни эса қора ва сариқ чизиқлардан иборат. Урғочилари йирикроқ, жигарранг-қора рангда бўлиб, оқ ёки кулранг томир чизиқлари жуда аниқ ва ёрқин кўринади[4].

Ҳаёт сикли

Тухуми

Тухумлари юмалоқ, силлиқ ва оч сариқ ёки сарғиш-тўқ сариқ рангда бўлади. Уларнинг диаметри тахминан 2–2.5 мм атрофида бўлиб, капалак ўлчамига нисбатан анча йирик. Урғочи капалак тухумларини якка-якка ҳолатда, асосан Аристолочиа (одатда Аристолочиа тагала ёки Аристолочиа дебилис) туркумидаги озуқа ўсимликларининг барглари остига ёки ёш новдаларига қўяди. Иқлим шароитига (ҳарорат ва намликка) қараб, тухумдан қурт чиқиши учун одатда 5 кундан 8 кунгача вақт кетади[5].

Личинка

Янги чиққан қуртлар дастлаб тўқ қўнғир ёки қора рангда бўлади. Катта ёшдаги қуртлар эса жуда ҳайбатли кўринишга эга: уларнинг танаси қора-бинафша ёки тўқ жигарранг бўлиб, танаси бўйлаб гўштдор, юмшоқ ўсимталар ўсиб чиқади. Бу ўсимталарнинг учлари кўпинча қизғиш ёки пушти рангда бўлади. Қурт даври тахминан 2-3 ҳафта давом этади ва шу вақт ичида у бир неча марта пўст ташлайди[4].


Хусусияти

Қуртлар фақат заҳарли Аристолочиа ўсимликлари барглари билан озиқлангани сабабли, уларнинг танасида заҳар аристолох кислотаси тўпланади. Бу эса уларни қушлар ва бошқа йиртқичлар учун мутлақо еб бўлмайдиган қилиб қўяди. Қурт хавф сезганда, бошининг орқа қисмидан осметерий деб аталувчи сарғиш-тоиз рангли, санчқи шаклидаги махсус аъзони чиқаради. Бу аъзо душманларни ҳайдаш учун ўткир ва ёқимсиз ҳид тарқатади[6].

Галерея


Ташқи ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Сеитз, А. (1912). "Диэ Индо-Аустралиэн Тагфалтер. Интродуcтион, Тҳеcлинаэ, Поритиинаэ, Ҳеспериидаэ". Гросссчметтерлинге Эрде 9: 799–1107. 
  2. ↑ Пантҳеэ, Шристеэ; Сметаcек, Петер (Жуне 2020). "Модифиcатионс то тҳе Кноwн Эхпансе оф Индиан Буттерфлиэс". Бионотес 22 (3): 69–74. ҳттпс://www.энтосоcиндиа.орг/имаге/cаталог/бионотес/Бионотес%20пдф%20паперс/Вол.%2022%20(2)/10.%20СҲРИСТЕЭ.пдф. 
  3. ↑ Сеитз, А. (1912). "Диэ Индо-Аустралиэн Тагфалтер. Интродуcтион, Тҳеcлинаэ, Поритиинаэ, Ҳеспериидаэ". Гросссчметтерлинге Эрде 9: 799–1107. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Бингҳам, C.Т.. Тҳе Фауна оф Бритиш Индиа, Инcлудинг Cейлон анд Бурма, 1ст, Лондон: Тайлор анд Франcис, Лтд., 1907. 
  5. ↑ Cоллинс, Н. Марк; Моррис, Мичаэл Г.. Тҳреатенед Сwаллоwтаил Буттерфлиэс оф тҳе Wорлд: Тҳе ИУCН Ред Дата Боок. Гланд & Cамбридге: ИУCН, 1985. ИСБН 978-2-88032-603-6. 
  6. ↑ Cоллинс, Н. Марк; Моррис, Мичаэл Г.. Тҳреатенед Сwаллоwтаил Буттерфлиэс оф тҳе Wорлд: Тҳе ИУCН Ред Дата Боок. Гланд & Cамбридге: ИУCН, 1985. ИСБН 978-2-88032-603-6.