Trolleybus

Троллейбус (инглизча троллей — „ғилдиракли ток узатувчи“ ва лотинча омнибус — "„ҳар ерда“, "„ҳамма учун“ сўзларидан) ташқи манбадан бериладиган электр токини истеъмол қилувчи электр двигатели ёрдамида ҳаракатланувчи автомобилдир.
Троллейбус (инглизча тролей — контакт сими ва бус — автобус) — контакт тармоги (кўчаларга тортилган сим)дан 2 „шохи“ (дугаси) орқали ток билан таъминланадиган релссиз шаҳар электр транспорти.
Тарихи

Ма’лумотларга кўра, биринчи троллейбус 1882-йилда Германияда ака-ука Сименслар томонидан яратилган[1]. Троллейбус яратиш ва ундан фойдаланиш ишлари ХИХ аср 80-йилларида Германияда олиб борилган. Троллейбусни ишлаб чиқишда контакт тармоғидан ток олиш масаласи анча қийин бўлган. Троллейбус дастлаб ХХ аср 30-йилларида Европа мамлакатларида қатнай бошлаган.
Манёврчанлиги, шовқинсизлиги ва релссиз ҳаракатланиши Троллейбуснинг трамвайдан афзаллиги, контакт осмасининг мураккаблиги камчилигидир. Арзон электр энергиядан фойдаланиши, газ чиқармаслиги, ишлатишнинг оддийлиги ва ишончлилиги билан автобусдан устун туради. Троллейбус двигателининг куввати 120 кВт, контакт тармоғидаги кучланиши 500—600 В.
Характеристкаси
Кўпчилик Троллейбус 2 ўқли, 2 ёки 3 эшикли қилиб ишлаб чиқарилади. Катта шаҳарларда кўп ўкли Троллейбусдан фойдаланилади. Троллейбуснинг тезлиги 65–70 км/соат, ўртача 50—70 киши сигади. Асосий электр жиҳозлари: ўзгармас ток электр двигатели, вентилятор, компрессор ва паст кучланишли асбоблар, ёритиш ҳамда сигнал аппаратураларини таъминловчи генераторларни айлантирадиган ёрдамчи электр двигателлар.
Механик қисмлари:
трансмиссия, юриш қисми, бошқариш органларидан иборат.
Трансмиссия карданли узатма ва дифференсиал узатмадан иборат. Юриш қисми (рессора осмаси, ғилдирак гупчаклари ва бошқалар) кўп ўринли автобус ва оғир юк машиналариникига ўхшаш. Оёқ тормози — пневматик, қўл тормози — механик. Рул бошқармаси механизмлари автомобилларникига ўхшаш. Троллейбусдан шаҳарлараро маршрут ларда ҳам фойдаланиш мумкин. (2004).
Троллейбус Ўзбекистонда

1947-йили 5-ноябрда Тошкентда илк троллейбус қатнови Темир йўл вокзали — Эски жўва маршрути бўйича қатновни бошланган. Ўзбекистонда троллейбус Олмалиқ, Самарқанд, Тошкент, Тўрақўрғон, Фарғона шаҳарларида ва Урганч — Хива йўналишида фаолият юргизган. Тошкент шаҳрида 15 та троллейбус маршрути фаолият кўрсатган. Ўз фаолиятини 1947-йилда бошлаган Тошкент троллейбуси 2010-йилнинг 1-май охирги марта йўналишларга чиққан бўлса, Жиззах ва Наманганда электр транспорт қатнови 2010-йилнинг январида тўхтатилган.
2013-йилга келиб, Хоразм троллейбус фаолиятини давом эттираётган Ўзбекистондаги ягона ҳудудга айланди. Троллейбуслар ҳаракати воҳада 1997-йилда бошланган бўлиб, Урганч ва Хива шаҳарлари орасида троллейбус қатнови йўлга қўйилган.

Шунингдек
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистонда троллейбуслар: Кеча ва бугун“. 5-сентабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-август 2013-йил.
- ↑ Хоразмда янги троллейбуслар қатнови 7-сентабрда бошланади, 20-сентабр 2014-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 30-август 2013-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |