Trolleyvoz
Qiyofa
Троллейвоз (инг. троллей — контакт сими ва русча возит — ташимоқ) — махсус қурилма (троллей қурилмаси) орқали контакт тармоқ (кўчаларга тортилган сим) дан ток билан таъминланадиган транспорт воситаси. Троллейбус қатнаши учун контакт тармоғи яхши ривожланган шаҳарларда қўлланади. Т.дан муайян маршрут бўйича юк ташиш учун асосан кечаси (троллейбус юрмайдиган пайтларда) фойдаланилади. Мустақил ишлаши (симсиз юриши) учун баъзан ички ё’нув двигатели билан таъминланади. Электркуч тизимининг тузилиши бўйича троллейбусга, юриш қисми, рул бошқармаси ва тормоз тизими автомобилникига ўхшайди. Т.нинг тезлиги 60 км/соат гача, юк кўтарувчанлиги — 5—8 т. ДизелТ.лар ҳам бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |