Троостит (металлургияда) — пўлат ва чўяннинг таркибий кисмларидан бири. Франсуз олими Л. Ж. Труст (Л.Ж. Троост; 1825—1911) номи билан аталган. Перлитнинг юқори дисперсли тури. Аустенитнинг 600° дан паст трада парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Электр микроскоп ёрдамида Т.нинг пластинали тузилишда эканлигини кўриш, оптик микроскопда Т.нинг ёруғ мартенсит соҳалари фонидаги қора соҳаларни кузатиш мумкин. Т.даги пластиналар орасидаги масофа <0,1 мкм. Т.нинг каттиклиги перлит ва сорбитнштан юқори.