Trop
Троп (юн. тропос — нутқнинг ўзгариши, бошқача туе олиши) — нутқнинг ифодавийлиги ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида сўз ва ибораларнинг кўчма маънода қўлланишидан иборат поэтика ва стилистика тушунчаси; шундай маънода қўлланган сўз ва ибораларнинг умумий номи. Бунда одатий тарзда маълум бир предмет (ҳодиса, жараён, хусусият ва бошқалар) номини атовчи сўз, сўз бирикмаси муайян нутқ вазиятида бошқа предмет (воқеа, жараён ва бошқалар) ни билдириш учун қўлланади; ҳосила сўз, яъни кўчма маънодаги сўз ўзининг келиб чиқишига асос бўлган сўз (сўз бирикмаси) билан ўхшашлик ёки алоқадорлик жиҳатдан боғлиқ бўлади. Улар орасида маълум даражада миқдорий ёки сифатий тафовутлар бўлиши мумкин. Масалан, "бургут" сўзи қушнинг номи бўлиш билан бирга, шу қушнинг одатий сифатлари, хусусиятлари (шиддаткорлик, кўзи ўткирлик, қўрқмаслик)га эга бўлган кишининг тавсифи сифатида ҳам қўлланади. "Стадион ғолибларни олқишлади", "тирноққа зор бўлмоқ" ибораларидаги "стадион" ва "тирноқ" сўзлари ҳам асл маъносидан бошқача маънода қўлланган. Т.нинг кўп тарқалган турлари: истиора (метафора), метонимия, синекдоха, мажоз (аллегория), киноя, сифатлаш (васф, эпитет), кичрайтириш (литота), муболаға (гипербола), жонлантириш (ташхис, интоқ), перифраза ва бошқа "Т." термини дастлаб юнон файласуфи Аристотел томонидан айрим Т.ларни, хусусан, метафорани ўрганиш жараёнида силлогизм шаклини ифодалаш мақсадида қўлланган (мил. ав. ИВ аср). Структуравий тилшунослик, матн лингвистикаси каби тилшунослик тармоқларининг юзага келиши Т.га бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Натижада Т. семантик транспозиция (маъновий кўчиш)нинг ҳосиласи тарзида ўрганиладиган бўлди. Ўзбек тилшунослигида Т.нинг мазкур кўринишлари алоҳида-алоҳида тадқиқотларнинг манбаи бўлиб, бадиий матнлар асосида атрофлича ўрганилган.
Адабиёт
- Лингвистика и поэтика, М., 1979; Ўзбек тили стилистикаси, Т., 1983.
Ибодулла Мирзаев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |