Tropiklar
Тропиклар (юн. тропикос (кйклос) бурилиш доираси), мадорлар — ер юзасида экватордан 23°27’ шимолида ва жанубий да ўтказилган фаразий параллел доиралар. Экватордан шимолида Шимолий Т. ёки Саратон мадори, жанубида Жанубий Т. ёки Жадий мадори жойлашган. Қуёш қар бир Т.да фақат бир марта: шимолий тропикда 22-июнда, жанубий тропикда 22-декабрда зенитда (тик тепада) туради. Т. орасидаги жойларда Қуёш йилига 2-марта зенитдан ўтади. Шимолий тропикдан шимолида ва жанубий тропикдан жанубида Қуёш ҳеч қачон зенитга келмайди, Т.дан кайтади.
...ТРОПИЙА (юн. тропос — бурилиш; йўналиш) — ўзлашма қўшма сўзларнинг иккинчи қисми: бурилиш, бирор томонга йўналганлик маъноларини билдиради (мас., анизотропия, изотропия).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |