Тропизм (юнонча: τρόπος, тропос — бурилиш, йўналиш) — о'симлик органларининг та'сир этувчи омил томон ё'налган ҳолда о'сиши ёки омилга нисбатан тескари ё'налишда о'сиши орқали намоён бо'ладиган ҳаракат . Тропизм қўзғатувчиларнинг таъсирига қараб фототропизм (бир томонлама ёритилиши туфайли), геотропизм (Ернинг тортиш кучи таъсирида), гидротропизм (тупроқ намланишининг ёки ҳаво муҳитининг ҳар хиллиги туфайли) ва бошқаларга бўлинади. Тропизмни келтириб чиқарган таъсирот йўқотилганда ўсимлик илгариги ҳолатига қайтишга ҳаракат қилади. Ўсимлик таъсирот томонга бурилиб ўсса — мусбат, унинг акси бўлса — манфий тропизм дейилади.

Яна қ.

Манбалар